UZ

Сўнгги янгиликлар

19:25Алекс Перейра: "Агар Анкалаев мен қандай жароҳат билан жанг қилганимни билганида эди..." 0 19:04ФИФА Трампнинг ЖЧ-2026 ўйинлари Бостондан кўчирилиши ҳақидаги баёнотига жавоб берди 0 18:43Термизда Ўзбек жанг санъати бўйича Ўзбекистон Кубоги бўлиб ўтмоқда 0 18:22Топурия Оқ уйдаги жанг учун рақибни айтди. Амалга ошса, йил жанги бўларди-ку! 0 18:01Ейбог ва Айрапетян Жаҳон турининг иккинчи босқичида ҳам иштирок этади. Уларнинг Монреалдаги илк босқичда натижалари қандай бўлди? 0 17:40"Сўғдиёна" футболчисига Германиянинг қайси клуби қизиқаётгани маълум 0 17:19Умар Нурмагомедов: "Хабиб билан тенглашиш?" 0 16:58Алекс Перейра MMAдан кетгач, қайси спорт турида шуғулланишини айтди 0 16:37Хамзат Чимаев фаолиятидаги энг оғир лаҳза ҳақидаги саволга жавоб берди 0 16:16Тимур Кападзе Индонезиянинг қизиқишлари ҳақида нималар деди? 0 15:55Баҳрайнда Ўзбекистон делегациясининг штаби ўз фаолиятини бошлади 0 15:34Умар Нурмагомедов: UFC чемпионлиги ёки Двалишвили билан реванш? Мен кўпроқ қасос олмоқчиман 0 15:13Саидёқуб Қаҳрамонов ва Холмурод Нурматов жанг қиладиган ACA 194 турнирининг тўлиқ карди маълум бўлди 0 14:52ФИФА 2026 йилги жаҳон чемпионати учун сотилган чипталар сонини эълон қилди 0 14:31Медеведев Қозоғистондаги турнирда муваффақиятли старт олди 0

15 май 16:12
Янгиликлар

Кураш

Мутлақ вазн ғолиблари “Nexia-3” автомобилларига эга бўлишди ФОТОГАЛЕРЕЯ

13-14 май кунлари Жиззах вилоятининг Зарбдор туманида кураш ва белбоғли кураш бўйича ёшлар ҳамда катталар ўртасида анъанавий халқаро турнир бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 4 ноябрдаги “Кураш миллий спорт турини ривожлантириш ва унинг халқаро нуфузини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш ҳамда 9 май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати “Полвонлари кўп юрт-қудратли бўлур” шиори остида ўтган ушбу турнирида мамлакатимизнинг барча ҳудудларидан ҳамда қўшни Қирғизистон, Қозоғистон ва Тожикистон давлатларидан 500 нафардан ортиқ полвонлар ғолиблик учун баҳсларга киришишди.

Юқори савияда ташкил этилган мазкур турнир Жиззах вилояти ҳокимлиги, вилоят прокуратураси ташаббуси билан ҳамда Ўзбекистон Республикаси спортни ривожлантириш вазирлиги, Ўзбекистон белбоғли кураш федерацияси, Ўзбекистон кураш федерацияси ва қатор ташкилотлар ҳамкорлигида ўтказилди.

Турнир доирасида тантанали очилиш маросими ташкил этилди. Маросимда Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Салиев, Жиззах вилояти прокурори, вилоят кураш федерацияси раиси Исломжон Эргашходжаев, Осиё белбоғли кураш конфедрацияси раиси Мўмин Муратов, Ўзбекистон белбоғли кураш федерацияси раиси Равшан Дастиров, Ўзбекистон кураш федерацияси бош котиби Алишер Эшонқулов ва бошқалар иштирок этишди. Таниқли санъаткорлар ижросидаги куй-қўшиқлар турнирга янаям завқ-шавқ бағишлади.

Мусобақада кураш спорт тури бўйича эркаклар -60, -66, -73, -81, -90, +90 кг.да куч синашишган бўлишса, белбоғли кураш бўйича эркаклар -55, -60, -66, -73,-81,-90, -100, +100 кг.да беллашишди. Аёллар эса кураш бўйича -48, -52, -57 кг. вазн тоифаларида гиламга чиқишди. Шунингдек, ҳар иккала спорт тури бўйича эркаклар ўртасида мутлоқ вазнда ҳам кучлилар аниқланди.

Кураш ва белбоғли кураш бўйича ҳар бир вазн тоифасида биринчи ўринни қўлга киритган полвонлар 5.000.000 сўмдан, иккинчи ўринни қўлга киритган полвонлар 3.000. 000 сўмдан, иккита учинчи ўринни қўлга киритган полвонлар 1.500.000 сўмдан, мутлоқ вазнда ғолиб бўлган спортчилар 2 та “NEXIA-3” русумдаги янги автомобиль, иккинчи ўринни қўлга киритган полвонлар 30.000.000 сўмдан ҳамда учинчи ўринни банд этган курашчилар 10.000.000 сўмдан пул мукофотларига эга бўлишди.

Мусобақа якунига етгач, ғолиб ва совриндорларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Ҳар бир вазн тоифасида кучли учликдан жой олган полвонларга турнир ташкилотчилари томонидан белгиланган пул мукофотлари, диплом ва медаллар топширилди. Мутлоқ вазн тоифаларида фахрли биринчи ўринни қўлга киритган Муҳсин Ҳисомиддинов (кураш) ва Нодир Ахатжоновга (белбоғли кураш) “Nexia -3” русумли автомобиллар тақдим этилди.

Тақдирлаш маросимида полвонларга совғаларни Жиззах вилояти прокурори, вилоят кураш федерацияси раиси Исломжон Эргашходжаев, Зарбдор тумани ҳокими Зафар Рўзиев, Осиё белбоғли кураш конфедрацияси раиси Мўмин Муратов, Ўзбекистон кураш федерацияси бош котиби Алишер Эшонқулов, Ўзбекистон белбоғли кураш федерацияси раиси Равшан Дастиров ва бошқалар топширишди. 

Таъкидлаш жоиз, икки кун давом этган беллашувлар шиддатли, қизиқарли ва муросасиз курашларга бой бўлди. Кўп сонли мухлислар эса полвонларнинг чиқишларини олқишлаб туришди. Турнирни кураш бўйича Исмат Бўриев, белбоғли кураш бўйича Усмон Махаматов бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи муносиб бошқариб боришди.

Демак, турнир ғолиб ва совриндорлари билан танишамиз.

Кураш (эркаклар): 

60 кг вазн тоифаси 

1. Дўстмурод Ғаффоров (Жиззах) 

2. Хуршид Чориев (Тошкент ш.) 

3. Шахзод Қодиров (Навоий) 

3. Сардор Исломов (Жиззах) 


66 кг вазн тоифаси 

1. Отабек Ҳасанов (Навоий) 

2. Дилшод Йўлдошев (Тошкент ш.) 

3. Қобилжон Аҳмедов (Тошкент в.)  

3. Рўзимурод Мустафоев (Жиззах) 


73 кг вазн тоифаси 

1. Асқар Хайруллаев (Самарқанд) 

2. Фаррух Адизов (Бухоро) 

3. Акбар Ўролов (Сурхондарё) 

3. Зухриддин Нажмиддинов (Тошкент ш.) 


81 кг вазн тоифаси

1. Умар Бозоров (Тошкент ш.) 

2. Ўрол Содиқов (Тошкент ш. ) 

3. Раҳматилло Нуриддинбоев (Жиззах) 

3. Ғиёсжон Бобоев (Тошкент ш.) 


90 кг вазн тоифаси

1. Эркин Қозоқов (Тошкент ш.) 

2. Рўзибой Нарзуллаев (Самарқанд) 

3. Сардор Тоиров (Сирдарё) 

3. Руслан Бекметов (Хоразм)


+90 кг вазн тоифаси 

1. Муҳсин Ҳисомиддинов (Сурхондарё) 

2. Муҳаммадкарим Хуррамов (Самарқанд) 

3. Болтабой Болтабоев (Хоразм) 

3. Шерали Жўраев (Сурхондарё)


Мутлоқ вазн тоифаси: 

1. Муҳсин Ҳисомиддинов(Сурхондарё) 

2. Муҳаммадкарим Хуррамов (Самарқанд) 

3. Шерали Жўраев (Қашқадарё) 

3. Ўмар Бозоров (Тошкент ш.).

Кураш (аёллар): 

48 кг вазн тоифаси 

1. Шаҳло Ҳамидова (Қашқадарё) 

2. Улбўсин Ханимова (Сирдарё) 

3. Мафтуна Холматова (Фарғона) 

3. Зуҳра Ҳайитбоева (Жиззах) 


57 кг вазн тоифаси

1. Ирода  Мамашоева (Сурхондарё) 

2. Ибодат Агажонова (Андижон) 

3. Комила Қаҳҳорова (Сурхондарё) 

3. Фотима Мусаева (Жиззах) 


70 кг вазн тоифаси

1. Шаҳноза Бозорова (Навоий) 

2. Равзахон Адашова (Тошкент ш.) 

3. Феруза Бобоқулова (Қашқадарё) 

3. Мухлиса Қодирберганова (Хоразм)

Белбоғли кураш (эркаклар): 

55 кг вазн тоифаси 

1. Жамолиддин Неъматуллаев (Наманган) 

2. Муҳаммадюсуф Муҳаммадуллаев (Андижон) 

3. Анвар Турғунов (Чирчиқ ОЗК) 

3. Нодир Абдумаликов (Фарғона) 


60 кг вазн тоифаси

1. Оятилла Тиллабоев (Андижон) 

2. Бекпўлат Бакиров (Наманган) 

3. Роман Сапаров (Қирғизистон) 

3. Ойбек Хамидов (Наманган) 


66 кг вазн тоифаси 

1.Ойбек Султонов (Андижон) 

2. Мурод Ҳамидов (Наманган) 

3. Ғиёсжон Раҳимбоев (ЎзДЖТСУ) 

3. Марлен Абдурасулов (Қирғизистон) 


73 кг вазн тоифаси 

1. Холмирза Ҳасанбоев (ЎзДЖТСУ) 

2. Илҳом Машрабов (Андижон) 

3. Сардор Жумабоев (Чирчиқ ОЗК) 

3. Илёс Аҳмадов (Жиззах) 


81 кг вазн тоифаси 

1. Ҳусниддин Рўзиев (Андижон) 

2. Ҳусан Абдуҳакимов (Сирдарё) 

3. Жамшид Низамбоев (Чирчиқ ОЗК)  

3. Бекзод Абдураҳмонов (Тошкент в.) 9


90 кг вазн тоифаси

1. Шоҳжаҳон Ортиқов (РОЗК) 

2. Искандар Исмоилов (Наманган) 

3. Дониёр Рўзиев (ЎзДЖТСУ) 

3. Ойбек Муҳаммадов (Фарғона) 


100 кг вазн тоифаси

1. Зайлобиддин Ортиқов (ЎзДЖТСУ) 

2. Нодирбек Ахатжонов (Жиззах) 

3. Рустам Умаров (Наманган) 

3. Обидали Мавлонов (Фарғона) 


+100 кг вазн тоифаси 

1. Муҳаммаджон Искандаров  (Андижон) 

2. Аъзамжон Анваржонов (Андижон) 

3. Ҳислат Пирматов (Тошкент в.) 

3. Илёсбек Обиджонов (Фарғона)


Мутлоқ вазн тоифаси 

1. Нодирбек Ахатжонов (Жиззах) 

2. Аъзамжон Анваржонов (Андижон) 

3. Муҳаммаджон Искандаров (Андижон) 

3. Ҳислат Пирматов (Тошкент в.).  

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг