UZ

Сўнгги янгиликлар

19:12Қозоғистонлик боксчи Шоҳжаҳон Эргашевга жавоб қайтарди 0 18:30Одилхон Камолов "Alash & Mangu" турнирида жанг қилади 0 17:54"Барселона" январь ойида "Челси" футболчисини ижарага олишга тайёр 0 17:09Мунгия — Зон жанги ғолиби Бектемир Мелиқўзиев билан тўқнаш келади 0 16:40Бектемир Мелиқўзиевнинг навбатдаги жанги санаси ва манзили маълум — манба 0 16:27Кудерметова ва Тимофеева Гуанчжоу турнири финалига чиқди 0 15:15Сауль Альварес тарозига чиқди, бугун чемпионлик жанги! 0 14:44Дунёнинг энг яхши мураббийи номига номзодлардан бири овоз бериш якунларига кўра бирорта ҳам очко тўплай олмади 0 14:13Уч нафар эркин курашчимиз жой олган RAF рейтинги янгиланди 0 13:42Раҳмонов жамоасидагилар собиқ UFC чемпиони билан бўладиган жангга изоҳ беришди 0 13:11Александр Волков: "Жон Жонс энг буюк, лекин мен уни мағлуб эта оламан" 0 12:40"Арсенал" етакчиси "Бавария"га ўтиши мумкин 0 11:59Терма жамоамизнинг сўнгги гуруҳи Жаҳон чемпионатига йўл олди 0 11:28WTA 500. Раҳимова ва дунёнинг 23-ракеткаси ўртасида финал тақдири ҳал бўлди 0 10:47Суперлига. Бугун яна учта учрашув бор 0

22 фев 10:02
Янгиликлар

Дзюдо

Музаффар дзюдочиларимиз тантанали кутиб олинди ФОТОРЕПОРТАЖ

Исроилда ўтказилган "Катта Дубулға" туркумига кирувчи турнирда муваффақиятли тарзда иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси делегацияси Тель-Авив - Истанбул - Тошкент авиа рейси билан юртимизга қайтиб келди.

Ярим тун бўлишига қарамай, Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида ўтган ҳафта қаҳрамонларини кутиб олиш учун Ўзбекистон Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон дзюдо федерацияси мутасаддилари, дзюдочиларимизнинг оила аъзолари, ёш дзюдочилар, кенг спорт жамоатчилиги ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари ҳозир бўлишди.   

Эслатиб ўтамиз, Тель-Авив мусобақасида дунёнинг 60 давлатидан жами 418 нафар дзюдочи турнир медаллари ҳамда Токио Олимпиадаси йўлидаги муҳим рейтинг очколари учун татамига чиқди. Улар қаторида Ўзбекистон терма жамоасининг 11 нафар аъзоси ҳам ўз имконияти ва маҳоратини синовдан ўтказди. Дзюдочиларимиз Исроил турнирида 1 та олтин, 2 та бронза медали билан якунда умумжамоа ҳисобида 60 давлат орасида 8-ўринни банд этди. Шарофиддин Болтабоев олтин медаль ва 1000 рейтинг очкосига эга бўлди. -60 кг вазн тоифасидаги беллашувларда юртимиз шарафини ҳимоя қилган Сардор Нуриллаев ва Муҳриддин Тиловов эса бронза медали ҳамда 500 рейтинг очкосини қўлга киритди. 

Энди бор эътибор 5-7 март кунлари пойтахтимиздаги муҳташам "Ҳумо" арена саройида ўтказилувчи Тошкент "Катта Дубулға" турнирига тайёргарликка қаратилади. Бўлажак мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси ҳар бир вазн тоифасида 4 нафардан дзюдочиси билан иштирок этади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг