12 июн 11:17
Янгиликлар
Теннис

Надаль “Катта Дубулға”даги совринлар бўйича Сампрасни ортда қолдирди
“Грунт қироли” Рафаэль Надаль кеча Парижда “Ролан Гаррос” турнирида зафар қучиб, ушбу мусобақанинг 10 карра ғолибига айланганди.
Испаниялик теннисчи сўнгги бор 2014 йили “Ролан Гаррос” турнирида “Катта Дубулға” туркумига кирувчи турнирда зафар қучганди. Ўшандан бери Рафа бундай мусобақаларда бош мукофотга эга бўла олмаётган эди.
Рафаэль Надаль ўнинчи маротаба “Ролан Гаррос” турнирида бош мукофотни қўлга киритди. “Улкан Тож” туркумига кирувчи турнирлардаги бош совринлари эса 15 тага етди.
Бу билан у америкалик афсонавий теннисчи Пит Сампрасни ортда қолдириб, иккинчи ўринга чиқиб олди. Биринчи поғонадаги швейцариялик Рожер Федерер 18 бор “Катта Дубулға” туркумидаги турнирларда ғолиб бўлган.
Ҳавола :
Фикрлар