24 дек 10:29
Янгиликлар
Теннис
![](/upload/storage/25391_220.jpg)
Надаль нима учун Абу-Дабидаги турнирда ўйнамаслиги сабабини тушунтирди
Испаниялик теннисчи Рафаэль Надаль нима сабабдан Абу-Дабида бўлиб ўтадиган кўргазмали турнирда қатнашмаслигига изоҳ бериб ўтди.
"Ўтган мавсум жуда қийин ўтди. Ўз формада қолиш, шунингдек, соғлиғингни тиклаб олиш учун режага амал қилиш керак. Шунинг учун турнирда қатнашмасликка қарор қилдим. Мен бунгача Абу-Дабида тўққиз маротаба ўйнаганман. Бу менга жуда ёқади. Бу сафар йилни бошқача бошлаётганимдан хафаман", - деди Надаль.
Ҳавола :
Манба : GoTennis
Фикрлар