06 июн 08:45
Янгиликлар
Наманган “Фьючерс”. Бугун Файзиев бошлайди, Исмоилов ҳам
“Дўстлик” кортлари мезбонлик қилаётган мусобақанинг соврин жамғармаси 25 000 АҚШ долларини ташкил қилади. Бугун турнирнинг биринчи ракеткаси Санжар Файзиев мусобақадаги иштирокини бошлайди.
Мамлакатимизнинг иккинчи ракеткаси илк даврада қозоғистонлик Темур Хабибулинга қарши кортга чиқади. Яна бир теннисчимиз Темур Исмоилов эса жамоадоши Шониғмат Шофайзиев билан ҳисоб-китоб қилади.
Шунингдек, бугун ҳамюртларимиздан Сергей Фомин, Павел Цой, Сунатилла Қутибоев, Ботир Сапаев, Олимжон Набиев, Григорий Коробейников биринчи давра учрашувида ўз имкониятини синовдан ўтказади.
Эслатиб ўтамиз, мамлакатимизнинг иккинчи ракеткаси бўлган Файзиев шанба куни Андижонда якунланган “Фьючерс” турнирида бош мукофот соҳибига айланган эди.
Фикрлар