04 июн 12:50
Янгиликлар
Теннис
Наманган “Фьючерс”. Меренкова асосий тўрга чиқди, қолганларда...
Наманган шаҳрида ўтказилаётган теннис бўйича “Фьючерс” туркумига кирувчи турнирнинг саралаш баҳслари давом этмоқда.
Соврин жамғармаси 25 000 АҚШ долларни ташкил қилувчи мусобақанинг саралаш баҳсларида 18 нафар теннисчимиз ўз иштирокини бошлаганди. Улардан бор йўғи бир нафари асосий тўрга йўлланма олди.
Саралашнинг 12-ракеткаси сифатида ҳаракат қилган Полина Меренкова аввалига яна бир ҳамюртимиз Элина Шариповани 6:1, 6:2, кейин эса 8-ракетка ҳиндистонлик Киря Шроффни 6:2, 6:2 ҳисобида таслим этиб, асосий тўрга чиқди.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар