UZ

Сўнгги янгиликлар

13:20"Уларга ҳакамнинг бағрикенглиги қўл келди". Моуринью ҳакамни танқид қилди 0 12:49Гандбол. Осиё чемпионатида кетма-кет иккинчи ғалабага эришдик! 0 12:18RAF 15 турнирининг барча натижалари: Царукян камарини ҳимоя қилди. Сехудочи? 0 11:47Арман Царукян иштирокидаги баҳс бир дақиқадан камроқ давом этди 0 11:16Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Алавес"га мағлуб бўлди 0 10:45Бокс. Бугун Жаҳон кубогида 7 нафар боксчимиз жанг қилади 0 09:34Нодирбек Абдусатторов ғалаба эвазига Лондон турнири пешқадамига айланди 0 08:03Фомин Hersonissos Challenger турнирида чемпион бўлди 0 07:32"Манчестер Юнайтед" ўз майдонида шармандали ҳисобда мағлуб бўлди 0 07:01Майкл Моралес: "Ислам Махачевдан ҳеч қандай таҳдид кўрмаяпман" 0 21:58Зокиров билан жанг қиладиган Мокаев: "UFC октагони ташқарисида ўн баробар кўпроқ пул ишлаяпман" 0 20:29Тошкентда шахмат бўйича "Ўзбекистон президенти кубоги" халқаро турнири старт олди (ФОТОГАЛЕРЕЯ) 0 19:51Суперлига. "Нефтчи" - Ўзбекистон чемпиони! 0 19:00Бокс. Тошкентда Жаҳон кубоги бошланди (ФОТОГАЛЕРЕЯ) 0 17:52Махачевнинг жамоаси Исламни UFC камаридан маҳрум қилиш талабига жавоб берди 0

09 июн 10:11
Янгиликлар

Теннис

Наманган “Фьючерс”. Шарипова бош мукофот учун кортга чиқяпти

Бугун Наманган шаҳридаги “Дўстлик” кортларида ўтказилаётган теннис бўйича “Фьючерс” туркумига кирувчи турнир ўз якунига етади.

Соврин жамғармаси 25 000 АҚШ долларини ташкил қилувчи ушбу мусобақанинг яккалик баҳсларида бугун чемпион номи аниқланади. Ҳозиргина бош мукофот учун баҳс бошланди ва унда ҳамюртимиз Сабина Шарипова кортга чиқмоқда. 

Турнирда биринчи рақам остида таснифланган Шарипованинг рақибаси Ирина Шиманович бўляпти. Биринчи сетнинг иккинчи геймидан сўнг Сабина 2:0 ҳисобида олдинга чиқиб олди. Кеча беларуслик теннисчи ярим финалда турнирнинг олтинчи ракеткаси словакиялик Кайя Юванни 6:4, 0:6, 6:4 ҳисобида мағлуб этди. 

Таққослаш учун, Сабина Шарипова дунё рейтингида 169, 20 ёшли Ирина Шиманович эса 518-ўринни эгаллаб турибди. Кеча Сабина ярим финалда яна бир юртдошимиз Нигина Абдураимовани уч сет натижасига кўра таслим эта олганди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг