09 июн 08:15
Янгиликлар
Теннис
Наманган “Фьючерс”. Хотин-қиз теннисчилар турнирида бугун ярим финал
Наманган шаҳри мезбонлик қилаётган теннис бўйича “Фьючерс” туркумига кирувчи турнирнинг хотин-қиз теннисчилар мусобақасида ҳам бугун ярим финал учрашувлари ўтказилади.
Афсуски, бу босқичга ўзбекистонлик теннисчилардан ҳеч ким етиб келмади. Кеча чорак финал учрашувида сўнгги вакиламиз Нигина Абдураимова ҳиндистонлик Каур Карман Тандига 6:7(5), 3:6 ҳисобида ютқазиб қўйганди.
Бугун ўтказиладиган ярим финалда Танди турнирнинг иккинчи ракеткаси россиялик Полина Моновага қарши кортга чиқади. Иккинчи ярим финалда қозоғистонлик Гўзал Айнитдинова ва россиялик Анна Моргина ўзаро муносабатларига ойдинлик киритиб олишади.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар