04 июн 08:10
Янгиликлар
Наманганда “Фьючерс” турнири бошланди, саралашда 25 теннисчимиз
“Дўстлик” кортлари мезбонлик қилаётган мусобақанинг соврин жамғармаси 25 000 АҚШ долларини ташкил қилади. Турнирнинг саралаш баҳсларида оз эмас, кўп эмас 25 нафар теннисчиларимиз ўз имкониятларини синовдан ўтказишади.
Ҳозирданоқ айтиш мумкин, улардан 5 нафари аниқ асосий тўрга йўлланма олишади. Боиси, улар финал саралаш ўйинига қадар бир-бирлари билан тўқнаш келишади.
Наманган “Фьючерси”нинг биринчи ракеткаси сифатида ҳамюртимиз Санжар Файзиев эътироф этилган. Файзиевдан ташқари асосий тўр баҳсларида ҳамюртларимиздан Темур Исмоилов ва Сергей Фомин ҳам иштирок этади.
Эслатиб ўтамиз, мамлакатимизнинг иккинчи ракеткаси бўлган Файзиев кеча Андижонда якунланган “Фьючерс” турнирида бош мукофот соҳибига айланган эди.
Фикрлар