UZ

Сўнгги янгиликлар

19:12АПЛ клублари бир трансфер ойнасидаги харажатлар бўйича лига рекордини янгилади 0 18:45Усик келаси йилнинг март ойида АҚШда жанг ўтказиш бўйича музокара олиб бормоқда 0 18:18Магомед Анкалаев: "Пауло Коста учинчи марта мен билан жангдан бош тортди" 0 17:54Хотамбек Бойназаров кейинги жангини қачон ўтказишини айтди 0 17:27"Реал" ҳимоячиси Асенсио судланди 0 17:04Бектемир Мелиқўзиев чемпионлик жангини сўрамоқда 0 16:57Балотелли Италия футболидаги муаммоларнинг сабабларини айтди 0 16:28FIDE рейтинги янгиланди. Абдусатторов кўтарилди, Синдаровчи? 0 15:55Дана Уайт Усман Нурмагомедовнинг ҳаракатларига муносабат билдирди 0 15:23Бугун Раҳимова, эртага Тимофеева US Open-2026'даги иккинчи давра баҳсини ўтказади 0 14:51"Ман Сити" "Эвертон" вингери Ндиайни 60+5 млн фунтга сотиб олди 0 14:19Нарендра Моди Шавкат Мирзиёевга Жавоҳир Синдаровнинг тарихий бланкасини совға қилди + ФОТО 0 13:46Россия терма жамоаси бош мураббийи: "Энди қаттиқ меҳнат қилишимиз керак" 0 13:21Ядонг Усман Нурмагомедовнинг ҳаракатларига муносабат билдирди 0 12:54Энцо футбол тарихидаги энг қиммат трансферлар орасида нечанчи ўринга чиқди? 0

01 июл 00:59
Янгиликлар

Футбол

"Насаф" Азиз Ғаниевнинг трансферини 1 миллион АҚШ доллари дея баҳолади

"Насаф"нинг истеъдодли ярим ҳимоячиси Азиз Ғаниев жароҳатидан сўнг яна ўзининг спорт формасини тиклаб бормоқда.

Ғаниев жароҳати туфайли ярим йилдан кўпроқ сафдан чиққанди. Жорий мавсум бошлангач яна яшил майдонга қайтган футболчи ўзининг аввалги спорт формасига кириб бормоқда.

Эндигина ўсиб келаётган футболчи жароҳати туфайли маълум вақтни йўқотди ва Осиё Кубогига бориш имкониятини ҳам қўлдан чиқарганди. Ўтган йили хорижнинг бир қатор клублари ва Ўзбекистондан "Пахтакор" жамоаси жиззахлик футболчининг хизматларига жиддий қизиқиш билдираётганди. Бироқ ўтган йилги трансфер бозорида "Насаф" ҳамда "Пахтакор"нинг ўзаро келиша олишмагани, хориж жамоаларидан тушган таклифлар қаршиликларни қониқтирмагани туфайли Азиз Қаршида яна ушланиб қолганди. Натижада кейинчалик жароҳат олган футболчининг "совчи"лари эшикни маълум вақт "тақиллатмай" қўйишганди. Лекин жароҳатидан кейин ҳам аввалги ўйинлари ва жозибадор зарбалари эвазига яна кўпчиликнинг диққатини тортаётган футболчи борасида қизиқиш ва таклифлар қайта тикланмоқда.

Ўтган йили "Пахтакор"нинг 5 миллиардга яқин таклифига рад жавобини берган "Насаф"га яна тошкентликлардан қизиқиш вужудга келган. Яқинда "Пахтакор" норасмий, яъни оғзаки таклиф билан "Насаф"га чиққан. Ҳали расмий музокараларга киришилгани йўқ. Лекин шуниси аниқки, "Насаф" Азиз Ғаниевнинг трансфер қийматини 1 миллион АҚШ доллари дея баҳолаётган «Насаф» раҳбарияти ҳозирги ҳолатда 700-800 минг АҚШ доллари ва кейинги трансфер операциядаги маълум бонуслар эвазига сотишга рози бўлишлари мумкин. 

«Насаф» айни дамда Ғаниев бўйича мўмайгина таклиф тушаётганда трансфер масаласи борасида ўйлаб кўриши мумкин. Чунки футболчининг амалдаги шартномаси 2020 йил сўнггида тугайди. Агарда клуб ҳозирда тушаётган таклифларни ўйлаб кўрмаса ёки футболчини сотмаса, унда кейинчалик Ғаниевни эркин агент сифатида қўлдан чиқариб қўйиш эҳтимоли бор. Ёки мавсум якунига қадар қаршиликлар Азиз Ғаниевни кўндирадиган шартнома таклиф этиб, ўртадаги битимни узайтиришлари лозим бўлади. Бу футболчини кейинчалик ҳам ўсишга эришса янада қимматроққа сотиш имкониятини қолдиради. Лекин ҳозирги ҳолатда (натижа/молия) Азизни қизиқтирадиган таклиф билдириш «Насаф» учун оғирлик қилиши мумкин.

Ғаниевнинг хорижга кетиш вақти келган. Бироқ кутилмаган жароҳат ва «Насаф»нинг ОЧЛсиз қолиши бу масалани яна чўзиб қўйди. Хорижга, яхши савиядаги чемпионат қизиқишига учраш учун Ғаниев келаси йили қишда Таиландда бўладиган ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида ОТЖ билан Олимпия йўлланмасини қўлга киритиши ва 2020 йили ёзда Токиода қайта порлаши талаб этилади.

P.S. Суперлигада ёзги трансфер ойнаси 9 июль куни расман очилади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг