UZ

Сўнгги янгиликлар

19:12Қозоғистонлик боксчи Шоҳжаҳон Эргашевга жавоб қайтарди 0 18:30Одилхон Камолов "Alash & Mangu" турнирида жанг қилади 0 17:54"Барселона" январь ойида "Челси" футболчисини ижарага олишга тайёр 0 17:09Мунгия — Зон жанги ғолиби Бектемир Мелиқўзиев билан тўқнаш келади 0 16:40Бектемир Мелиқўзиевнинг навбатдаги жанги санаси ва манзили маълум — манба 0 16:27Кудерметова ва Тимофеева Гуанчжоу турнири финалига чиқди 0 15:15Сауль Альварес тарозига чиқди, бугун чемпионлик жанги! 0 14:44Дунёнинг энг яхши мураббийи номига номзодлардан бири овоз бериш якунларига кўра бирорта ҳам очко тўплай олмади 0 14:13Уч нафар эркин курашчимиз жой олган RAF рейтинги янгиланди 0 13:42Раҳмонов жамоасидагилар собиқ UFC чемпиони билан бўладиган жангга изоҳ беришди 0 13:11Александр Волков: "Жон Жонс энг буюк, лекин мен уни мағлуб эта оламан" 0 12:40"Арсенал" етакчиси "Бавария"га ўтиши мумкин 0 11:59Терма жамоамизнинг сўнгги гуруҳи Жаҳон чемпионатига йўл олди 0 11:28WTA 500. Раҳимова ва дунёнинг 23-ракеткаси ўртасида финал тақдири ҳал бўлди 0 10:47Суперлига. Бугун яна учта учрашув бор 0

02 фев 11:22
Янгиликлар

Бокс/ММА

Навбаҳор Ҳамидова тўлиқ проф боксга ўтадими? Боксчининг ўзи жавоб берди

Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати боксчи Навбаҳор Ҳамидова билан суҳбат уюштирди.

Эслатиб ўтамиз, Навбаҳор Ҳамидова World Boxing ташкилоти кубоги ғолиби, уч марта жаҳон чемпионати совриндори кўп карра Осиё ва Ўзбекистон чемпионати олтин медали соҳибаси саналади.

- Навбаҳор яна бир карра Ўзбекистон чемпиони бўлганлигингиз билан табриклаймиз!

-Раҳмат. 

- Бу сафарги чемпионат борасида қандай фикрдасиз?

- Барчаси ажойиб. Ҳар доимгидек. 

- Чемпионликка эришиш йўлида қанчалик қийинилик юзага келди. Рақибаларингиз борасида нима дейсиз?

- Ҳар биттасини ҳурмат қиламан. Лекин мен яхши жисмоний ҳолатга эга эдим.

- Сиз аввал 75 кгда ҳаракат қилардингиз. Кейинчалик 66 кгга ташладингиз. Вазн қилишда муаммолар бўлмайдими?

- Йўқ. Мураббийимиз Элшод Расуловнинг маслаҳати билан шу вазнга тушдик ва натижалар ҳам аста-секин келишни бошлади. 

-Сиз асли Самарқанд вилоятида таваллуд топгансиз, тўғрими?

- Ҳа, Жомбой туманиданман. 

-Демак, Самарқандда қизлар бокси жуда яхши ривожланган эканда, Нигина Ўктамова, Ситора Турдибековалар ҳам самарқандлик?

- Буларни сафига Севара Маматовани қўшсак бўлади. Яна ёшларимиздан жуда кўп. 

- Сиз профессионал боксда ҳам дебют қилдингиз. Бу йўналишда ҳам давом этасизми?

- Ҳар иккисини биргаликда олиб бораман.

-Айтайлик, профессионал боксда жанг қилиш учун сизга "вызов"лар бўлса, қабул қиласизми?

- Ҳа, мураббийларим билан маслаҳат қилиб жангга чиқаман. Сизга ҳам савол, масалан, ким чақириши мумкин, деб ўйлайсиз? 

- Мисол учун, қозоғистонлик Фируза Шарипова...

- Менимча, боксдаги фаолиятини якунлади. Мендан ёши анчагина катта. Аслида, исталгани билан жанг қилавераман.

-Ўша жаҳон чемпионати финалидаги жангда яхши икки раундни ўтказдингиз. Лекин учинчи раундда ташлаб юбордингиз. Ғалабангизга ишониб кетганмидингиз?

-Йўқ. Барча раундларда бор кучим билан ҳаракат қиламан. Шунчаки соғлиқ билан муаммо бор эди. Насиб қилса бу сафар жаҳон чемпиони бўламан. 

-Бу борада сизга омад тилаймиз!

-Катта раҳмат. Халқимиз қўллаб-қувватлаб турса Олимпиада олтин медалини ҳам оламиз.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг