UZ

Сўнгги янгиликлар

13:11Итальян сузувчиси Тошкентдаги Жаҳон кубогида Элдор Шомуродов либосида стартга чиқди + ФОТО 0 12:40UFC Fight Night 290 турнирининг ярим миллион долларлик бонуслари кимларга насиб этди? 0 12:09Ла Лига собиқ ҳаками Винисиус "Вильярреал" билан ўйиндаги четлатилиши сабабли нечта ўйинни ўтказиб юборишини айтди 0 11:38Ўзбекистонлик саблячилар Жаҳон кубогида икки медаль қўлга киритди 0 11:07Бугун Жаҳон чемпионатининг жамоавий аралаш беллашувларида иштирок этамиз (Жуфтликлар) 0 10:36Нажмиддин Қосимҳожиев ва Озода Собиржонова Париж Гран-присида совриндор бўлди 0 10:05"Барселона" Флик қўлостида ўтказган 126 та ўйинда 43-йирик ғалабасини қўлга киритди 0 09:34Тўққизта финиш ва битта дуранг қайд этилган UFC Fight Night 290 турнирининг барча натижалари битта хабарда 0 09:03UFC Fight Night 290 турнирининг асосий жанги муддатидан аввал якунланди 0 08:32Уайлдернинг Опетаяга қарши жанги Жошуа — Фьюри кардида ўтказилиши мумкин 0 08:01Олтита сариқ, битта қизил: "Реал" "Вильярреал"ни қийинчилик билан мағлуб этди 0 18:39U-23 Жаҳон чемпионатида иштирок этадиган эркин, юнон-рум ва аёллар кураши бўйича таркибларимиз маълум 0 18:05Камилла Раҳимова Wuhan Open`да Australian Open чемпионини мағлуб этди 0 17:28Шоҳжаҳон Эргашев энди бошқа бир ўзбекни жангга чақирди 0 16:50"Манчестер Сити" катта жарима эвазига АПЛдан четлатилиш ва совринлардан маҳрум бўлишдан қутулиши мумкин эди 0

20 апр 20:48
Янгиликлар

Баскетбол

NBA. Девид Бекхэм ва унинг қизи ташриф буюрган "Майами" - "Аталанта" ўйинида мезбонлар ғалаба қозонишди

Теглар :  NBA
Майами шаҳридаги (АҚШ) "FTX Arena"да NBA плей-офф cерияси Шарқий конференцияси 1/4 финалининг иккинчи ўйини бўлиб ўтди.

Унда "Майами Хит" "Атланта Хокс"ни қабул қилди. Учрашув мезбонларнинг 115:105 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Ҳужумчи Жимми Батлер 45 очко, 5 рибанд ва 5 самарали узатмани амалга ошириб, "Майами"нинг ғалабасига энг катта ҳиссани қўшди. Сербиялик баскетболчи Богдан Богданович 29 очко, 4 рибанд ва 3 самарали узатма билан "Атланта" да энг яхши ўйин кўрсатди. 

Бу жамоалар ўртасидаги серияда 2:0 ҳисоби қайд этилди, "Майами" фойдасига. Учинчи ўйин 23 апрель, шанба куни Атлантада бўлиб ўтади. Учрашув Тошкент вақти билан соат 4:00 да бошланади.

Эслатиб ўтамиз, NBA мунтазам мавсумида "Майами" Шарқий конференция турнир жадвалида биринчи, "Атланта" эса саккизинчи ўринни эгаллаган эди.

Шунингдек, жамаолар ўртасидаги учрашувни футбол афсонаси Девид Бекхэм ва уни қизи аренадан кузатиб боришди. Ушбу ўйинда улар "Майами Хит" жамоасига мухлислик қилишди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг