UZ

Сўнгги янгиликлар

18:22Саншеш Испания клуби билан келишувга эришмоқда 0 17:46Магнус Карлсен Жавоҳир Синдаровнинг Гукешга қарши ўйини учун тахминини айтди 0 17:12Конор Бенн Райан Гарсияга қарши жанг олдидан тарозидан ўтгач, 8 соат ичида деярли 15 кг вазн йиғди 0 16:43Осиё ва Пара Осиё ўйинларига кузатиш маросимидан ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 16:01Ван Дейк Саудия Арабистонига йўл олиши мумкин 0 15:29"Битта жанг ва отанг озод". Конор UFC'дан кейин қаерга кетишини айтди 0 14:45Богдан Гусков: "Анкалаев — энг кучли ярим оғир вазнли жангчи, аммо..." 0 14:14Осиё ўйинлари-2026. Ўзбекистон байроқдорлари ким бўлиши аниқ 0 13:48Расман. "Арсенал" 17 ёшли грузиялик футболчи билан шартнома имзолади 0 13:07Пётр Ян Мераб Двалишвилига суғурта қилдириб қўйишни маслаҳат берди 0 12:36Усик фаолиятидаги энг қийин рақибни айтди. Бу на Фьюри ва на Верховен 0 12:15Бугун Hungary Grand Slam 2026 турнирида Муроджон ва Элбекка мухлислик қиламиз 0 11:44Мбаппе: "Месси каби 39 ёшимда ўйнашимни кўра оламанми? 100 ёшгача ўйнашга тайёрман!" 0 11:13Райан Гарсия ва Конор Бенн вазн ўлчаш маросимида ҳозир бўлди 0 10:42Дана Уайт: "Нганну қора рўйхатимда" 0

11 апр 13:45
Янгиликлар

Теннис

Нигина Абдураимова терма жамоадан кўра Швейцариядаги турнирни афзал кўрдими?

Пойтахтимиз мезбонлигида ўтаётган теннис бўйича нуфузли Billie Jean King кубогининг Осиё ва Океания минтақаси биринчи саралаш гуруҳи ўйинлари доирасида Ўзбекистон ва Хитой терма жамоалари ўзаро тўқнаш келишмоқда.

Эътиборга молик жиҳати шундаки, мамлакатимизнинг биринчи ракеткаси ҳисобланган Нигина Абдураимова ушбу турнирда терма жамоа шарафини ҳимоя қилмаяпти. 7 апрель куни эълон қилинган таркибимиздаёқ унинг исм-шарифи рўйхатда йўқ эди. 

Абдураимова бугун Швейцариянинг Кьяссо шаҳрида ўтказилаётган W60 турнирининг асосий тўр илк давра учрашувида кортга чиқади. Бизнинг вақт билан соат 16:00да бошланадиган ушбу баҳсда Нигина германиялик Мона Бартелга қарши баҳс олиб боради. 

Таққослаш учун, Абдураимова WTA рейтингида 186, Бартел  эса 201-ўринни эгаллаб турибди. Теннисчилар шу кунгача ўзаро бир маротаба тўқнаш келишган. 2018 йилнинг 25 сентябрь куни Тошкентда ўтган WTA турнирининг 1/16 финал босқичидаги учрашувда Мона 4/6, 6/3, 6/3 ҳисобларида ғалаба қозонган эди. 

Энди савол туғилади: Billie Jean King кубоги Нигинанинг режаларига кирмаган эдими ёки мураббийлар терма жамоадаги ёшларга имконият бериш учун биринчи ракеткамизни Европа турнирларидан безовта қилишмадими?

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг