09 ноя 20:43
Янгиликлар
Ниҳоят! Мадримов промоутерлик компанияси билан шартнома имзолади
Ҳаваскор боксда ўз салтоси билан машҳур бўлган Мадримов Америка заминида машғулотларни ўтказмоқда. У ижтимоий тармоқдаги саҳифасида мураббий Тўлқин Қиличев билан бирга АҚШ рингларини ҳам забт этмоқчимиз, дея изоҳ қолдирганди.
Ниҳоят, у биз тахмин қилган Россиянинг “Мир Бокса” промоутерлик компанияси билан шартнома имзолади. Бу компанияга Андрей Рябинский раҳбарлик қилади. Александр Поветкин ҳам ушбу компания мижози ҳисобланади.
“Фаолиятимдаги муҳим қадамлардан бирини ташладим. Энди мен профессионал боксчиман. Буни расман эълон қилаётганимдан хурсандман. Қисқа фурсат ичида бир нечта таклифлар олдим ва якунда Россиянинг “Мир Бокса” промоутерлик компанияси билан шартнома имзоладим. Менга билдирилган ишонч учун компания раҳбари Андрей Михайлович Рябинский ҳамда менежерим Вадим Корниловга, барча ғалабаларим ортида турган мураббийим Тўлқин Қиличевга алоҳида миннатдорчилик билдираман. Насиб қилса, “Мир Бокса” билан биргаликда профессионал боксдаги энг юқори чўққиларни забт этамиз”, - деди Мадримов.
Фикрлар