UZ

Сўнгги янгиликлар

19:30Осиё ўйинларининг ўн биринчи кунида иштирок этадиган спортчиларимиз рўйхати билан танишинг 0 19:09Президент шахматчиларимизни тақдирлаб, Янги Тошкентда 500 ўринли шахмат саройи қуришни таклиф қилди 0 18:44Буюк Британия парламенти аъзоси "Манчестер Сити"ни АПЛдан четлатишга чақирди 0 18:15Осиё ўйинларининг ўнинчи кунидан кейин медаллар жамғариш рейтинги қандай? (ТОП-20) 0 17:48Осиё ўйинларининг ўнинчи кунини 3 та медаль билан якунладик: уларнинг 2 таси олтин! 0 17:18Таэквондочиларимизнинг Осиё ўйинлари учун таркиби эълон қилинди 0 16:43"Манчестер Сити" АПЛ томонидан қўйилган айбловларга жавоб қайтариш ниятида 0 16:09Осиё ўйинлари: эртага тўрт нафар боксчимиз ярим финалда жанг қилади 0 15:16Осиё ўйинларига бормаган боксчиларимиз Хитойдаги турнирда қатнашишди 0 14:35Осиё ўйинларининг дзюдо беллашувларига қуръа ташланди. Ҳамюртларимизнинг илк рақиблари маълум 0 12:13Диёра Келдиёрова узоқ танаффусдан кейин татамига қайтмоқда! 0 10:00Акбар Жўраев жаҳон рекордини янгилаб, Осиё ўйинлари чемпионига айланди 0 09:11Ямаль Мессини Марадона ва Пеледан яхшироқ деб ўйлайди 0 22:34Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси ғолиблари Президент томонидан тақдирланди 0 20:42Ўзбекистон Осиё ўйинларида энг кўп боксчи билан ярим финалга йўл олди 0

02 апр 09:07
Янгиликлар

Шахмат

"Номзодлар турнири". Каруанани мағлуб этган Синдаров 4-турнинг энг яхши шахматчиси!

Кипрнинг Пейя шаҳарчасида ўтказилаётган мукофот жамғармаси 1 миллион еврони ташкил этувчи "Номзодлар турнири" шахмат турнирида 1 очколик тафовут билан ўзбек гроссмейстери пешқадамлик қилмоқда.

Хабар берганимиздек, кеча мусобақанинг 4-турида амалдаги Жаҳон Кубоги ғолиби Жавоҳир Синдаров учинчи ғалабасини тантана қилганди. Ҳамюртимиз оқ доналарда асосий рақиби, 4-турга қадар ўзи сингари 2,5 очкога эга бўлиб турган, дунёнинг амалдаги учинчи рақамли шахматчиси америкалик Фабиано Каруанани мағлуб этишнинг уддасидан чиқди. Ушбу ғалабадан сўнг Жавоҳир 4 имкониятдан 3,5 очко тўплаб, турнир жадвалида якка пешқадам бўлиб олди. Каруана 2,5 очко билан 2-ўринни сақлаб қолди. 

Тўртинчи турда Аниш Гири ҳам ғалабага эришди. Нидерландиялик шахматчи қора доналарда ўйнаганига қарамай, FIDE байроғи остидаги россиялик Андрей Есипенкони таслим эта олди. Қолган икки партияда кучлар тенг келди. Рамешбабу Праггнанандҳа, Маттиас Блубаум ва Аниш Гири 2 очко билан кучли бешликни якунлаб турибди. 

Эътиборга молик жиҳати шундаки, Жавоҳир Синдаров 3-турда бўлгани сингари 4-турнинг ҳам энг яхши шахматчиси деб топилди. Бугун турнирда дам олиш куни сифатида эълон қилинган. Эртага 5-турда Жавоҳир Синдаров қора доналарда яна бир америкалик гроссмейстер Ҳикару Накамурага қарши баҳс олиб боради. 

Маълумот учун, Синдаров Жаҳон тожи учун ўйнаш имкониятини берадиган турнирда иштирок этаётган биринчи ўзбек шахматчиси ҳисобланади. Ўн тўрт турдан иборат мазкур турнир ғолиби жаҳон тожи учун ҳиндистонлик Гукеш Доммаражуга қарши дона суради.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг