UZ

Сўнгги янгиликлар

21:42Zagreb Grand Prix 2026. Дзюдочиларимиз рақибларини билиб олишди 0 18:34Россия нашри РПЛда ўйнаган ўзбекистонлик футболчилардан рамзий терма жамоа тузди 0 18:03Расман! Исроил Мадримов ва Лазизбек Мулложонов Тошкентда жанг қилишади! 0 17:32Мураббий Шавкат Раҳмоновнинг қайтиш муддати ҳақида гапирди 0 17:01Сауль Альварес 2027 йилда қозоғистонлик боксчи билан жанг қилмоқчи 0 16:30Максим Шацких "Азия Талас" бош мураббийлигидан кетди 0 15:59World Boxing вице-президентлиги учун ўзбекистонлик Шоҳид Тиллабоевга кимлар рақобат кўрсатади? 0 15:28WBC рейтинги янгиланди: Ўзбек боксчиларининг ўрни қандай? 0 14:57Боксчиларимиз "Zuffa"даги жанг олдидан медиа тадбирларда иштирок этишяпти (ФОТО) 0 14:26Лос-Анжелес-2028: Ўзбекистон аёллар терма жамоасининг Олимпиада саралашидаги рақиблари маълум 0 13:55Осиё Миллатлар кубоги. Ёш шахматчиларимиз ҳиндистонлик гроссмейстерларга муносиб қаршилик кўрсатишди 0 13:24Юнон-рум кураши бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди. Унда ММАчи Лазизхон Ўзбеков совриндор бўлди 0 12:53Бугун Ёшлар Олимпиадасидаги иштирокимиз якунланади 0 12:22Конте АПЛга қайтмоқчи — у ўз номзодини "Манчестер Юнайтед"га таклиф қилди 0 11:51Жаррелл Миллер ва Тони Йока Гана пойтахтида жанг қилади 0

01 апр 08:21
Янгиликлар

Шахмат

"Номзодлар турнири". Синдаров 3-турда Праггни мағлуб этди ва пешқадамлигини сақлаб қолди

Кипрнинг Пейя шаҳарчаси шахмат бўйича мукофот жамғармаси 1 миллион еврони ташкил этувчи "Номзодлар турнири"га мезбонлик қилмоқда.

Хабар берганимиздек, мусобақада амалдаги Жаҳон Кубоги ғолиби ҳамюртимиз Жавоҳир Синдаров ҳам муваффақиятли иштирок этяпти. Гроссмейстеримиз илк турда россиялик Андрей Есипенкони мағлуб этиб, иккинчи турда германиялик Маттиас Блубаум билан муросага келганди. 

Учинчи турда эса қора доналарда ўйнаганига қарамай, ўзи сингари 1,5 очкога эга бўлиб турган ҳиндистонлик Рамешбабу Праггнанандҳани чиройли тарзда таслим этишга муваффақ бўлди. Бу турда америкалик Фабиано Каруана ҳам зафар қучди. У оқ доналарда ўйнаб, хитойлик Вей Йини мағлубиятга учратди. Қолган икки партияда томонлар муросага келишди. Блубаум Есипенко, Ҳикару Накамура нидерландиялик Аниш Гири билан дуранг ўйнади. 

Эътиборга молик жиҳати шундаки, Жавоҳир Синдаров 3-турнинг энг яхши шахматчиси деб топилди. Бу ғалабадан кейин ҳамюртимиз 2,5 очко билан қўшимча кўрсаткичларга кўра турнир жадвалидаги пешқадамлигини сақлаб қолди. Фабаино Каруана ҳисобида ҳам 2,5 очко бўлиб, у иккинчи ўринни банд этган. Жавоҳирга ютқазган Рамешбабу Праггнанандҳа 1,5 очко билан кучли учликка якун ясаган. Блубаум ҳисобида ҳам 1,5 очко бор. Қолган тўрт гроссмейстер 1 очкодан тўплашган. 

Бугун Жавоҳир Синдаров 4-турда оқ доналарда асосий рақибига айланиб қолган Фабиано Каруанага қарши баҳс олиб боради. Бу тур партиялари ҳам бизнинг вақт билан соат 17:30да бошланади. Жавоҳир Жаҳон тожи учун ўйнаш имкониятини берадиган турнирда иштирок этаётган 1-ўзбек шахматчиси ҳисобланади. Ўн тўрт турдан иборат мазкур турнир ғолиби жаҳон тожи учун ҳиндистонлик Гукеш Доммаражуга қарши дона суради.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг