29 ноя 17:22
Янгиликлар
Теннис

Новак Жокович "Монако" - ПСЖ ўйинидан сўнг Матерацци билан учрашди
Сербиялик теннисчи Новак Жокович АҚШдаги даволаниш ва Белграддаги 10 кунлик машғулотлардан сўнг Монте-Карлодаги уйига қайтди.
Новак қайтганидан сўнг "Монако" ҳамда ПСЖ жамоалари ўртасидаги ўйинни томоша қилди. Баҳсдан сўнг эса собиқ футболчи Марко Матерацци билан мулоқот қилди.
"Сени яна кўрганимдан хурсандман", - деди Жокович Инстаграмдаги саҳифасида.
Ҳавола :
Манба : GoTennis
Фикрлар