UZ

Сўнгги янгиликлар

19:12Қозоғистонлик боксчи Шоҳжаҳон Эргашевга жавоб қайтарди 0 18:30Одилхон Камолов "Alash & Mangu" турнирида жанг қилади 0 17:54"Барселона" январь ойида "Челси" футболчисини ижарага олишга тайёр 0 17:09Мунгия — Зон жанги ғолиби Бектемир Мелиқўзиев билан тўқнаш келади 0 16:40Бектемир Мелиқўзиевнинг навбатдаги жанги санаси ва манзили маълум — манба 0 16:27Кудерметова ва Тимофеева Гуанчжоу турнири финалига чиқди 0 15:15Сауль Альварес тарозига чиқди, бугун чемпионлик жанги! 0 14:44Дунёнинг энг яхши мураббийи номига номзодлардан бири овоз бериш якунларига кўра бирорта ҳам очко тўплай олмади 0 14:13Уч нафар эркин курашчимиз жой олган RAF рейтинги янгиланди 0 13:42Раҳмонов жамоасидагилар собиқ UFC чемпиони билан бўладиган жангга изоҳ беришди 0 13:11Александр Волков: "Жон Жонс энг буюк, лекин мен уни мағлуб эта оламан" 0 12:40"Арсенал" етакчиси "Бавария"га ўтиши мумкин 0 11:59Терма жамоамизнинг сўнгги гуруҳи Жаҳон чемпионатига йўл олди 0 11:28WTA 500. Раҳимова ва дунёнинг 23-ракеткаси ўртасида финал тақдири ҳал бўлди 0 10:47Суперлига. Бугун яна учта учрашув бор 0

03 май 18:53
Янгиликлар

Дзюдо

Нукус шаҳрида кичик ёшли ўсмирлар ўртасида Ўзбекистон кубоги бўлиб ўтди

Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус шаҳри 2011-2012 йилларда таваллуд топган кичик ёшдаги ўғил болалар ва қизлар ўртасидаги Ўзбекистон кубогига мезбонлик қилди.

Биринчи сонли спорт мактаби манежида ташкил этилган мусобақада Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан келган 1222 нафар ёш спортчилар ғолиблик йўлида татамига чиқишди. 

Уч кунлик беллашувлар якунига кўра, Хоразм вилояти 7 та олтин, 5 та кумуш, 5 та бронза медали билан умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади. Самарқанд вилояти жамоаси 4 та олтин, 1 та кумуш, 3 та бронза медали билан иккинчи ўринни банд этган бўлса, кучли учликка Бухоро (3 та олтин, 5 та бронза) вилояти дзюдочилари якун ясаб берди. 

Эътиборлиси шундаки, 14 та ҳудудий жамоаларнинг бари Ўзбекистон Кубогида ғолиб ва совриндорлар сафидан жой олди. 


Ғолиб ва совриндорлар:

-46 кг вазн тоифаси (117 иштирокчи)

1. Санжарбек Мирғиёсов (Бухоро)

2. Жаҳонгир Ҳабибуллаев (Андижон)

3. Довуд Муҳаммедханов (Тошкент вилояти)

3. Зафар Муродуллаев (Қашқадарё)


-50 кг вазн тоифаси (107 иштирокчи)

1. Нодиржон Хўжамуротов (Хоразм)

2. Темур Сатторов (Хоразм)

3. Диёрбек Давронов (Бухоро)

3. Ришод Жўраев (Бухоро)


-55 кг вазн тоифаси (93 иштирокчи)

1. Тохир Қадамов (Хоразм)

2. Самир Садинов (Қашқадарё)

3. Тулепберген Узақберганов (Қорақалпоғистон)

3. Бекнур Серикбаев (Тошкент вилояти)


-60 кг вазн тоифаси (84 иштирокчи)

1. Муҳаммадали Ўралов (Сурхондарё)

2. Шохруҳ Муқимов (Сурхондарё)

3. Ҳакимжон Шамсиев (Бухоро)

3. Озод Эркинбоев (Тошкент вилояти)


Қизлар

-44 кг вазн тоифаси (44 иштирокчи)

1. Мухлиса Мавлонова (Хоразм)

2. Дилнура Жабборова (Қашқадарё)

3. Мухлиса Жабборова (Хоразм)

3. Ситора Ғаниева (Жиззах)


-48 кг вазн тоифаси (43 иштирокчи)

1. Муниса Тангриберганова (Хоразм)

2. Гулжаной Қурбонбоева (Хоразм)

3. Венера Ҳамдамова (Самарқанд)

3. Баҳора Исмоилова (Навоий)


-52 кг вазн тоифаси (39 иштирокчи)

1. Шабнам Умирзоқова (Самарқанд)

2. Нилуфар Шухратова (Навоий)

3. Севинч Исмоилова (Сурхондарё)

3. Раънохон Муродова (Тошкент шаҳри)

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг