UZ

Сўнгги янгиликлар

10:45Бокс. Бугун Жаҳон кубогида 7 нафар боксчимиз жанг қилади 0 09:34Нодирбек Абдусатторов ғалаба эвазига Лондон турнири пешқадамига айланди 0 08:03Фомин Hersonissos Challenger турнирида чемпион бўлди 0 07:32"Манчестер Юнайтед" ўз майдонида шармандали ҳисобда мағлуб бўлди 0 07:01Майкл Моралес: "Ислам Махачевдан ҳеч қандай таҳдид кўрмаяпман" 0 21:58Зокиров билан жанг қиладиган Мокаев: "UFC октагони ташқарисида ўн баробар кўпроқ пул ишлаяпман" 0 20:29Тошкентда шахмат бўйича "Ўзбекистон президенти кубоги" халқаро турнири старт олди (ФОТОГАЛЕРЕЯ) 0 19:51Суперлига. "Нефтчи" - Ўзбекистон чемпиони! 0 19:00Бокс. Тошкентда Жаҳон кубоги бошланди (ФОТОГАЛЕРЕЯ) 0 17:52Махачевнинг жамоаси Исламни UFC камаридан маҳрум қилиш талабига жавоб берди 0 17:30Жаҳон кубоги: Абдураҳмон Маҳмуджонов мағлуб бўлди 0 17:21ПСЖнинг Винисиус трансфери бўйича позицияси маълум бўлди 0 16:50Бивол Александр Усик билан жанг қилиш эҳтимолини баҳолади 0 16:19Келдиёрова Токио "Катта Дубулға" турнири олдидан япониялик Олимпиада чемпионининг "мастер класси"да иштирок этди ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 15:48Андрей Есипенко: "Синдаров ё осон ютади ёки..." 0

12 сен 13:34
Янгиликлар

Футбол

Одил Аҳмедов: "Барчаси яхши бўлишига ишонаман"

Ўзбекистон миллий термаси сардори Одил Аҳмедов Эронга (0:1) қарши ўртоқлик учрашувидан кейинги фикрлари билан ўртоқлашди.

“Ўйин қийин ўтди. Эрон термаси барибир биздан анчагина юқори жамоа. Уларга қарши ўйин шуни кўрсатиб бердики, биз ўз устимизда ҳали анчагина ишлашимиз керак. Ўйин давомида кўплаб камчиликларга йўл қўйдик. Буни вақтлар давомида тўғрилай оламиз.

Сурияга қарши ўйинда ҳам, Эронга қарши учрашувда ҳам бир хил тактика, бир хил кўрсатмалар билан ўйнадик. Услуб ва таркибда ўзгаришлар бўлди. Ҳозирча янги бош мураббийнинг ўйин услубига тўлиқлигича мослаша олмадик. Шу боисдан, натижаларда бироз оқсадик. 

Эктор Купер терма бош мураббийлигига келганига кўп вақт бўлгани йўқ. Шу боисдан барчаси яхши бўлишига ишонаман. Олдинда ўртоқлик ўйинлари етарлича. Ушбу баҳслар орқали Осиё кубогига яхши тайёрлана оламиз”, - деди Одил Аҳмедов.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг