UZ

Сўнгги янгиликлар

17:52Махачевнинг жамоаси Исламни UFC камаридан маҳрум қилиш талабига жавоб берди 0 17:30Жаҳон кубоги: Абдураҳмон Маҳмуджонов мағлуб бўлди 0 17:21ПСЖнинг Винисиус трансфери бўйича позицияси маълум бўлди 0 16:50Бивол Александр Усик билан жанг қилиш эҳтимолини баҳолади 0 16:19Келдиёрова Токио "Катта Дубулға" турнири олдидан япониялик Олимпиада чемпионининг "мастер класси"да иштирок этди ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 15:48Андрей Есипенко: "Синдаров ё осон ютади ёки..." 0 15:17Хаби Алонсо "Челси"нинг жорий мавсумдаги омадсизликлари сабабини айтди 0 14:46Иман Хелиф ўзининг профессионал дебюти учун ўзига ўхшаган янги рақиб топди 0 14:15Гукеш "тишлари"ни кўрсатди, Синдаров мағлубиятдан бир неча сония нарида эди. Тож учун кечаётган учрашувнинг 3-партия таҳлили 0 13:56Жаҳон кубоги: Норбек Абдуллаев ҳам ярим финал иштирокчисига айланди 0 13:44Санжар "Tornado" Зокиров Муҳаммад Мокаевга қарши расман тасдиқланди + ПОСТЕР 0 13:13Ҳусниддин Алиқулов узоқ танаффусдан кейин “Ризеспор” қайдномасига қайтди 0 12:56Жаҳон кубоги: Ҳуморабону Мамажонова ярим финалга йўл олди 0 12:39Жаҳон кубоги: Феруза Казакова япониялик рақибасидан устун келди 0 12:11Субханқуловни мағлуб этган Энди Крус IBF чемпионига айланди 0

15 июл 17:02
Янгиликлар

Футбол

ЎФА янги президенти сайловдан сўнг нималар деди?

Бугун ЎФАнинг навбатдан ташқари Конференциясида Абдусалом Азизов ташкилот президенти сифатида сайланди.

"Аввало менга билдирилган ишонч учун катта раҳмат айтаман. Ўзбекистонда футбол биринчи рақамли спорт тури. Давлатимиз раҳбари футбол ёшларимизнинг кайфиятига таъсир қилади, футболда ҳалоллик ва адолат бўлиши керак деган топшириқни қўйдилар. Биргаликда ушбу топшириқни бажарамиз. Адолат ҳалолилик бўлмаган жойда ривожланиш бўлмайди. Футболни ривожлантириш бўйича ҳукуматимиз томонидан бир қатор қарорлар қабул қилинди. Янгидан янги спорт саройлари қурилди, айрим хатолар туфайли ундан унумли фойдана олмадик. Тотализатор, келишилган ўйинлар каби иллатларни йўқотиш биринчи даражадаги вазифамиз бўлади. Янги Ижроқўм доим спорт принципларига асосан ишлайди. Ҳудудий, болалар, аёллар футболини ривожлантириш ЎФАнинг бош мақсадларидан бири бўлиши керак. Ҳудудларда сарфланаётган маблағларни мақсадли йўналтириш, унинг негизида ёшлар, олимпия терма жамоаларини кучайтириш ҳам асосий вазифа бўлиши керак. Кўплаб футбол фидоийларини, фахрийларини биламан. Улар билан биргаликда албатта натижа учун курашишимиз керак. Ўйлайманки биргаликда ишлаб давлатимиз Раҳбари томонидан қўйилган барча вазифаларни қўлдан келганича бажарамиз", - деди ЎФА янги президенти Азизов Абдусалом Абдумавлонович. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг