UZ

Сўнгги янгиликлар

14:13Уч нафар эркин курашчимиз жой олган RAF рейтинги янгиланди 0 13:42Раҳмонов жамоасидагилар собиқ UFC чемпиони билан бўладиган жангга изоҳ беришди 0 13:11Александр Волков: "Жон Жонс энг буюк, лекин мен уни мағлуб эта оламан" 0 12:40"Арсенал" етакчиси "Бавария"га ўтиши мумкин 0 11:59Терма жамоамизнинг сўнгги гуруҳи Жаҳон чемпионатига йўл олди 0 11:28WTA 500. Раҳимова ва дунёнинг 23-ракеткаси ўртасида финал тақдири ҳал бўлди 0 10:47Суперлига. Бугун яна учта учрашув бор 0 10:06Ислам Махачев: "Кейинги жангим менинг фаолиятимдаги сўнггиларидан бири бўлади" 0 09:35UFC Fight Night 292 турнирининг тарози натижалари, бир жангчи вазн қила олмади 0 08:54Бугун тўрт эркин курашчимиз жаҳон чемпионатида гиламга чиқади. Ғуломжон бронза йўлида курашади 0 08:13"Олтин тўп"-2026 учун овоз бериш натижалари эълон қилинди 0 07:42АCА 209: Саидёқуб Қаҳрамоновда мағлубият. Холмурод Нурматовчи? (Барча натижалар) 0 07:10Никита Цзю декабрь ойида рингга қайтади 0 22:51Шахмат бўйича 2027 йилги рапид ва блиц Жаҳон чемпионати мезбони эълон қилинди 0 22:14Танташев ва Нажафалиев бригадаси Элит ОЧЛ баҳсларида ишлайди 0

22 дек 18:03
Янгиликлар

Оғир атлетика

Оғир атлетика. Акбар Жўраев рейтинг мусобақасида учта медалга эга чиқди

Хабар қилганимиздек, Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида оғир атлетика бўйича "5th International Qatar Cup" рейтинг турнири бўлиб ўтмоқда.

Ушбу мусобақада жаҳоннинг турли мамлакатларидан 120 нафарга яқин спортчи иштирок этмоқда. Баҳсларда ўзбекистонлик полвонлар ҳам совринли ўринлар учун кураш олиб бормоқдалар. Аввалроқ, Адҳамжон Эргашев ва Достон Ёқубов -67 кг вазн тоифасидаги баҳсларда 6 та медалга эга чиққанликлари ҳақида маълум қилгандик.

Бугун -109 кг вазн тоифасидаги баҳсларда Акбар Жўраев супачага кўтарилди. Ҳамюртимиз даст кўтариш баҳсларида 179 кг., силтаб кўтаришда эса 213 кг. тошни ўзига бўйсундирди. Умумий ҳисобда 392 кг. натижа кўрсатган Акбар учинчи натижани қайд этди ва бронза медалига сазовор бўлди. Бундан ташқари у даст кўтаришда кумуш, силтаб кўтаришда эса бронза медалларига ҳам эга чиқди.

Мусобақа давом этмоқда. Эртага ўтказиладиган беллашувларда оғир вазнли спортчимиз Рустам Джангабаев баҳсларга киришади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг