UZ

Сўнгги янгиликлар

22:45Шавкат Мирзиёев Туркиядаги Ислом бирдамлиги ўйинларида муваффақиятли иштирок этган Ўзбекистон делегациясига табрик йўллади 0 21:55Диққат-марказимизда Конья-2021 совриндорлари (ФОТОГАЛЕРЕЯ 2-қисм) 0 21:22Конья-2021 қаҳрамонлари Ўзбекистонда қандай кутиб олинди? (ФОТОГАЛЕРЕЯ 1-қисм) 0 20:03Бетербиев — Яр ўртасидаги жанги бошқа муддатга кўчирилди 0 19:41Вейли Чжан ва Карла Эспаза ўртасидаги чемпионлик жанги қачон бўлиши маълум 0 19:20Хорхе Масвидалнинг навбатдаги рақиби маълум 0 18:56Карло Анчелотти: "Нега Каземиро ЕЧЛ ғолиби сафидан АПЛ 20-ўринидаги клубга ўтганини билмайман — бу унинг қарори" 0 18:24Жон Жонс навбатдаги жанги қачон бўлишини маълум қилди 0 18:13Диёра Келдиёрова келинлик либосида + ФОТО 1 17:52Усик — Жошуа жанг оқшомининг тўлиқ карди маълум 0 17:33Усик ва Жошуа вазн ўлчаш маросимида иштирок этди +ФОТО 0 17:31Манба: Роналду тен Хагнинг ишидан норози, аммо "Манчестер Юнайтед"да қолишга тайёр 0 17:10Алькараз рекордларни янгилашда давом этади 0 16:49Чимаев: "Усман мендан шунчаки қўрқади" 0 16:28Рублёв 2020 йилнинг октябридан бери биринчи марта Топ-10'ни тарк этади 0

19 мар 15:20
Янгиликлар

Токио-2020

"Олимп чўққиси"ни энг кўп забт этган афсонавий чемпионлар (Топ 10)

Спортчи борки, Олимпия ўйинларида иштирок этишни ва ғалаба қозонишни истайди.

Ким хам "Олимп чўққиси"ни забт этишни хоҳламайди? Аммо, тўрт йилда бир бор ўтказиладиган бу мусобақада зафар қучиш ҳаммага ҳам насиб этмайди.

Сиз билан нафақат бу мусобақада ғалаба қозонган, балки, "Олимп чўққиси"ни кўп бора забт этиб тарихда из қолдирган ўн нафар афсонавий спортчи билан танишиб чиқамиз.

10. Женнифер Элизабет "Женни Бет" Томсон (8 олтин, 3 кумуш, 1 бронза)


Америкалик сузувчи Женни Бет 1973 йил 26 февралда дунёга келган. Етти ёшдан сузишни бошлаган Женнида мураббийлари ажойиб иқтидорни кўради. Ўн тўрт ёшдан бошлаб у мусобақаларда қатнаша бошлайди. Женни 1992 йилда илк бор Олимпия ўйинларида қатнашади ва иккита олтин, битта кумуш медалга эга чиқади. Фаолияти давомида америкалик спортчи тўрт бора Олимпия ўйинларида иштирок этган ва саккизта олтин, учта кумуш битта бронза медални қўлга киритган.

Қахрамонимиз хақида яна бир қизиқарли факт. Женни Бет Олимпиададаги барча олтин медални сузиш бўйича эстафетада қўлга киритган. Унинг фаолиятидаги сўнги мусобақа 2004 йилги Афина Олимпиадаси бўлган. Хозирга келиб Женни Бет Бостон шифохонасида анестазиолог бўлиб ишламоқда.


9. Савао Като (8 олтин, 3 кумуш, 1 бронза)


Навбатдаги қахрамонимиз Олимпия ўйинларида доимо кучлилар қаторида турувчи Япония давлати вакили, гимнастикачи Савао Като. Саккиз карра олимпия ўйинлари ғолиби Савао Като 1946 йил 11 октябрь Япониянинг Ниигата шаҳрида дунёга келган. Като Олимпиадаларда 8 олтин, 3 кумуш ва 1 бронза медалини қўлга киритган. 

Карьерасини якунлагандан сўнг япониялик гимнастикачи аввалига шарҳловчи бўлган. Ҳозирда эса Савао Като Цукуби университетида профессор бўлиб фаолият юритмоқда. Яна бир маълумот, 2001 йилда Савао Катонинг номи халқаро гимнастикачилар залидан жой олган.


8. Бьёрн Эрлинн Дели (8 олтин, 4 кумуш)


Бьёрн Эрлинн Дели 1967 йил 19 июнь куни Хедмарк шаҳрида тўғилган. Норвегиялик афсонавий спортчи Эрлинн Бьёрн нафақат олимпияда, балки, жахон спортида ҳам ўчмас из колдирган. У қишки спорт тури бўйича Олимпия ўйинларида ва жаҳон чемпионатларида энг кўп соврин қўлга киритган спортчи ҳисобланади. Бьёрн сўнги бор 1998 йил қишки Олимпия ўйинларида учта олтин ва битта кумуш медални қўлга киритади. Бир йилдан сўнг чанғи учиш ”кироли” жароҳати сабаб фаолиятини якунлайди. 2001 йилда эса норвегиялик буни расман эълон қилади. Ўша вақтда у 34 ёшда бўлган. 


7. Биргит Фишер (8 олтин, 4 кумуш)


Кейинги ўринда спорт афсонаси, байдаркада учиш бўйича 8 карра Олимпиада чемпиони Биргит Фишер. У 1962 йил 25 февралда Германиянинг Бранденбург-на-Хафеле шаҳрида дунёга келган. Олти ёшга тўлиши билан ўз отаси қўл остида шуғуллана бошлайди. 1979 йилда ўн етти ёшга кирган Фишер биринчи бор жаҳон чемпионига айланган ва 1980 йилги Москвада Олимпия ўйинларига йўлланма олган. Ўша пайтдаги сиёсий жараёнилар қахрамонимизга ҳам таъсир килган. 1984 йил Германияга берилган бойкот туфайли Фишер Олимпиадага бора олмайди. Аммо, бу уни тушкунликка тушурмайди. 1988 йилги Олимпия ўйинларида у иккита олтин ва битта кумуш медалини кўлга киритади. Бергит Фишер университетни тамомлаш ва бола тарбияси сабаб кўп бор спортдан чекинади. Аммо, германиялик афсона хар гал ажойиб қайтишларни амалга оширган.   


6. Уле-Эйнар Бьёрндален (8 олтин, 4 кумуш, 1 бронза)


Қишки Олимпия ўйинларида энг кўп соврин ютган Уле-Элнар Бьёрндален 1974 йил 27 январь Норвегиянинг Дремман шаҳрида таваллуд топган. У 2014 йили қишга ўйинларда ватандошини Бьёрн Делини олимпияда медаллари бўйича ортда қолдиради. 2016 йил 16 июлида Бьёрндален Дарья Домрачева билан турмуш қуради. 

Бьёрндален 2018 йил 44 ёшида расман ўз профессионал фаолиятини якунлайди.


5. Карл Льюис (9 олтин, 1 кумуш)

 

Бешлигимизни америкалик енгил атлетикачи Карл Льюис очиб беради. 1961 йил таваллуд топган Льюис болалигида америка футболи ва сувда сакраш спорти билан шуғулланган. Америкалик спортчи ёшлигида анча нимжон бола бўлган. Хатто, югуришда доим ўз синглисига мағлуб бўлган. Шу сабабли шифокорлар унга спорт билан мунтазам шуғулланишини тавсия қилишган. У биринчи бор 1984 йил 23 ёшида Лос-Анжелес Олимпиадасида иштирок этган ва барча йўналишда олтин медални қўлга киритган.

Карл Льюис ўзининг сўнгги Олимпиадасига жароҳатлар билан боради. Лекин, шунга қарамай у таслим бўлмади. 1996 йилги Аталанта Олимпиадасида узоққа сакраш бўйича ўзининг сунги олтин медалини қўлга киритади ва бир йилдан сўнг фаолиятини якунлайди.


4. Марк Эндрю Спитц (9 олтин, 1 кумуш, 1 бронза)


Америкалик сузувчи 1950 йил Калифорнияда дунёга келган. Эндрю Спитцнинг спортга кириб келишида отаси катта рол ўйнайди. У фарзандини энг яхши мураббийлар қўл остида шуғуллантиради. 1968 йилги Олимпия ўйинларида 18 ёшли Эндрю сузиш бўйича барча йўналишда совриндор бўлади. Ўзининг сўнги Олимпиядасида етти йўналишда рекорд ўрнатади ва худди шунча олтин медални қўлга киритади. 33 та жаҳон рекордини ўрнатган ва 3 карра йилнинг энг зўр сузиувчиси бўлган Эндрю Спитц 1992 йил ўз фаолиятини якунлайди.


3. Пааво Йоханнес Нурми (9 олтин, 3 кумуш)


Кучли учлигимизни финляндиялик енгил атлетика афсонаси Пааво Нурми очиб беради. У 1897 йил 13 июнда таваллуд топган. 13 ёшида отасидан айрилган Нурмининг болалиги оғир кечади. Етим қолган болакай ўқишни ташлаб, оиласини боқиш учун заводда ишлайди.

Ҳарбий хизматга ўтаб қайтгач, Нурмининг спортдаги муваффақиятли онларни бошланади. Қахрамонимиз уч бора Олимпия ўйинларида иштирок этган ва ўн бир маротаба совриндорлар қаторида бўлган. У фаолиятини якунлагандан сўнг бизнес билан ҳам шуғулланган. 

Тўққиз карра Олимпия ўйинлари ғолиби Пааво Нурми 1973 йил 76 ёшида вафот этади.


2. Лариса Семёновна Латинина (9 олтин, 4 кумуш, 5 бронза)


Спорт гимнастика афсонаси Лариса Семёновна Олимпия ўйинларида энг кўп соврин ютган аёл ҳисобланади. У 1934 йил Украинанинг Херсон шаҳрида тўғилган. Биринчи бўлиб Лариса балет билан шуғулланган ва катта театрда ҳам чиқиш килган. Аммо, кейинчалик унинг фаолиятида ўзгариш юз беради ва 1950 йил спорт гимнастикасида дебют қилади. У 1956, 1960, 1964 йиллари Олимпия ўйинларида қатнашган ва катта муваффақиятларга эришган. Фаолиятини якунлагандан сўнг қахрамонимиз 1966 - 1976 йиллар оралиғида СССРнинг қизлар терма жамоаси мураббийи бўлган.


1.Майкл Фред Фелпс II (23 олтин, 3 кумуш, 2 бронза)


Рўйхатимизнинг биринчи ўрнини америкалик сузувчи Майкл Фелпс эгаллаган. У 1985 йил 30 июнь куни Американинг Балтимор шаҳрида дунёга келган. Етти ёшидан бошлаб сузуш билан шуғулланган. Мана ўн йилдирки у жаҳон рекордчиси ҳисобланади. Пекин Олимпиадасида Фелпс барча йўналишда чемпион бўлади ва олтин медаллар бўйича Олимпиада рекордчисига ҳам айланади. Доимо биринчиликни қўлга киритган қахрамонимиз Рио-2016 Олимпиадасидан сўнг ўз фаолиятини якунлаган. Ўша йилнинг ўзида у фотомодель Нколь Жонсон билан турмуш куради.

Камрон Ҳасанов тайёрлади


Рейтинг: +2   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг