15 сен 13:21
Янгиликлар
Спорт курашлари
Олимпиада лицензиясига бир қадам қолди: Ассакалов ЖЧ чорак финалига чиқди
Қозоғистоннинг Нурсултан шаҳрида спорт курашлари бўйича жаҳон чемпионати давом этмоқда.
Мусобақада юнон-рум кураши баҳсларида -87 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган Рустам Ассакалов аввалига Панама (6:0), кейин эса Туркия (5:0) ва Россия спортчиларини мағлубиятга учратиб, чорак финалга йўл олди.
Энди ҳамюртимиз ярим финалга чиқиш учун қозоғистонлик ёки кубалик спортчига қарши жанг қилади.
Қайд этиш лозимки, ушбу мусобақада ярим финал иштирокчилари Токио-2020 Олимпиадаси лицензиясини қўлга киритадилар. Чорак финалда мағлуб бўлган тўрт нафар спортчи ўзаро иккита лицензия учун кураш олиб борадилар.
Мусобақада бугун иштирок этган Мирзобек Раҳматов (-67 кг) ва Жаҳонгир Турдиев (-97 кг) афсуски илк жангдаёқ имкониятни бой бериб қўйди.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар