UZ

Сўнгги янгиликлар

19:31УЕФА Инфантинони тахтдан туширмоқчи, Анри эса футболчиларни уйғонишга чақирмоқда 0 18:58Жаҳон спортида яна бир шов-шувли дисквалификация рўй берди 0 18:13Жастин Гэтжи: "Конор Макгрегорга мушт туширишни сабрсизлик билан кутяпман" 0 17:45Хамзат Чимаев: "Стрикленд билан 24 соат жанг қилишга тайёрман" 0 17:16ФИФА УЕФАни туҳматда айблади 0 16:49Рўзибоев ўз вазнида! UFC Paris турнирининг вазн ўлчаш маросими ўтказилди (барча натижалар) 0 16:03Хамзат Чимаев UFC жангчиси билан кураш тушиш ниятида 0 15:30Octagon яна Ўзбекистонда турнир ташкил этади, бу сафар Тошкентда эмас 0 14:47Постекоглу Роналдунинг фаолиятини якунлашидан олдинги бош мақсадини айтди 0 14:16RAF Қозоғистондаги турнирини расман эълон қилди. Рўйхатда Ўзбекистон ҳам бор! 0 13:45Нурсултон Рўзибоев жанг қиладиган UFC турнирининг тўлиқ карди ва бошланиш вақти 0 13:14Сонг Ядонг Петр Ян - Мераб Двалишвили жангига тахминини айтди 0 12:43ЖЧ-2026 ғолиби 31 ёшида термадаги фаолиятини якунлади 0 12:12Махачевнинг жамоаси чемпионлик камарини йил охиригача ҳимоя қилиш шартини маълум қилди 0 11:41"Ўзимни жуда яхши ҳис қилгандим". Чимаев — Стриклендга қарши жангини эслади 0

18 янв 11:41
Янгиликлар

Бокс/ММА

Олти йил UFC чемпиони бўлган жангчи фаолиятини якунлашини эълон қилди

Аралаш қоидалар бўйича ярим енгил вазн тоифасида собиқ UFC чемпиони Жозе Альдо жорий 2019 йилда фаолиятини якунлайди.

Жозе Альдо ўз вазн тоифасида дунёнинг энг яхши жангчиларидан бири ҳисобланади.

“Фаолиятимни Бразилияда якунлашни истайман. Ватанимда яна учта жанг ўтказиб, кейин фаолиятимни тугатаман. Февраль ойида Форталезеда Мойканога қарши октагонга чиқаман. Майда UFC 237 турнири доирасида жан ўтказишни режалаштиряпман. 

Йилнинг иккинчи ярмида UFC Бразилияда яна бир турнир ташкил қилишни мўлжал қилган. Айнан мана шу турнирда фаолиятимдаги сўнгги жангимни ўтказаман. Мени энди чемпионлик жанги қизиқтирмайди. Оиламга вақт ажратадиган фурсат етиб келди”, - деди Альдо.

Маълумот учун, Жозе Альдо 27та жангда ғалаба қозониб, 4та баҳсда мағлубият аламини тотиб кўрган. 2010-2015 йиллар оралиғида ярим енгил вазн тоифасида UFC чемпионлик камарини ўзида сақлаб турган. Конор Макгрегорга нокаут билан мағлуб бўлгач, собиқ чемпионга айланган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг