UZ

Сўнгги янгиликлар

19:12Қозоғистонлик боксчи Шоҳжаҳон Эргашевга жавоб қайтарди 0 18:30Одилхон Камолов "Alash & Mangu" турнирида жанг қилади 0 17:54"Барселона" январь ойида "Челси" футболчисини ижарага олишга тайёр 0 17:09Мунгия — Зон жанги ғолиби Бектемир Мелиқўзиев билан тўқнаш келади 0 16:40Бектемир Мелиқўзиевнинг навбатдаги жанги санаси ва манзили маълум — манба 0 16:27Кудерметова ва Тимофеева Гуанчжоу турнири финалига чиқди 0 15:15Сауль Альварес тарозига чиқди, бугун чемпионлик жанги! 0 14:44Дунёнинг энг яхши мураббийи номига номзодлардан бири овоз бериш якунларига кўра бирорта ҳам очко тўплай олмади 0 14:13Уч нафар эркин курашчимиз жой олган RAF рейтинги янгиланди 0 13:42Раҳмонов жамоасидагилар собиқ UFC чемпиони билан бўладиган жангга изоҳ беришди 0 13:11Александр Волков: "Жон Жонс энг буюк, лекин мен уни мағлуб эта оламан" 0 12:40"Арсенал" етакчиси "Бавария"га ўтиши мумкин 0 11:59Терма жамоамизнинг сўнгги гуруҳи Жаҳон чемпионатига йўл олди 0 11:28WTA 500. Раҳимова ва дунёнинг 23-ракеткаси ўртасида финал тақдири ҳал бўлди 0 10:47Суперлига. Бугун яна учта учрашув бор 0

23 ноя 17:43
Янгиликлар

Дзюдо

Осака “Катта Дубулға”. Бронза учун баҳсда ютқазган Расулов 360 рейтинг очкосига эга бўлди

Япониянинг Осака шаҳрида “Катта Дубулға” туркумига кирувчи нуфузли турнирнинг иккинчи кунги баҳслари якунланди.

Бугунги беллашувларда юртимиз шарафини ҳимоя қилган ягона вакилимиз Камолиддин Расулов 5-ўринни эгаллагани ҳолда Токио-2020 Олимпиадасига қимматли 360 рейтинг очкосига ҳам эга бўлди. 

Кетма-кет учта баҳсда ғалабага эришган юртдошимиз чорак финал беллашувида татами эгаси, япониялик кучли полвон Ҳикару Томокиога ютқазиб қўйди. -81 кг вазн тоифасидаги дзюдочимиз ўтиш баҳсида россиялик Абас Азизовдан устун келди. Аммо, бронза медали учун кечган учрашувда яна бир рус дзюдочиси Турпал Тепкаевга имкониятни бой берди. 

Ушбу вазн тоифасида ярим финалга бир йўла уч нафар япониялик дзюдочи етиб келган бўлса, якунда Таканори Нагасе олтин медални қўлга киритди. У финалда ватандоши Сотаро Фуживарани енгишга муваффақ бўлди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг