UZ

Сўнгги янгиликлар

17:11"Бу шармандалик бўлади". Боксчи Қозоғистон терма жамоасини Олимпиада-2028`да муаммолар кутаётганини тахмин қилди 0 16:40Тошкент халқаро ярим марафонида ғолиб ва совриндорлар аниқланди 0 16:09Мареска "Сити"нинг рекорд даражадаги ҳаражатлари ҳақида фикр билдирди 0 15:38Богдан Гусков Нурсултон Рўзибоевнинг мағлубиятига муносабат билдирди 0 15:07Тайсон Фьюри Жошуа билан жангни ташкил қилаётгани учун бир инсонга раҳмат айтди 0 14:36Шевченко томонидан бўшатилган UFC чемпионлик камари учун кимлар жанг қилиши маълум + ПОСТЕР 0 14:05"Астон Вилла" АПЛ антирекордини такрорлади 0 13:34Чемпионликдаги мағлубият, нокаут бўлган Тайсон - Octagon 91 турниридан ФОТОРЕПОРТАЖ 0 13:03Ислам Махачев Олимпия чемпионининг чақирувига жавоб қайтарди 0 12:32"Чимаевни мағлуб этсам, чемпионликка йўлим қисқаради" - Кайо Борральо 0 12:01Барколя дебют учрашувида рекордини ўрнатди 0 11:30Барроуз Москвадаги ғалабасидан кейин Махачевга "вызов" ташлади 0 10:59Валентина Шевченко UFC чемпионлик камаридан воз кечди 0 10:28Пара велоспорт тарихида илк бор: Ўзбекистон жаҳон чемпионатида 2 та олтин медаль қўлга киритди! 0 09:57Бензема Саудия Арабистони чемпионати туфайли фаолиятини якунлаши мумкин 0

26 апр 10:02
Янгиликлар

Бокс/ММА

Осиё чемпионати. Бугун саккиз нафар боксчимиз рингга кўтарилади

Таиланд пойтахти Бангкок шаҳри мезбонлик қилаётган бокс бўйича 2000-2001 йилларда туғилган ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати ўзининг қизғин палласига кирди.

Кеча Осиё чемпионатида дам олиш куни сифатида эълон қилинган эди. Бугун мусобақанинг навбатдаги куни терма жамоамиз аъзоларининг саккиз нафари рингга чиқади. Қизлар ўртасидаги баҳсларда 60 кг вазн тоифасидаги ҳамюртимиз Маҳлиё Раҳимова кореялик Жо Михюн билан тўқнаш келади. 

Ўғил болалар ўртасидаги баҳсларда эса бирйўла етти нафар чарм қўлқоп устамиз навбатдаги босқич йўлланмасини учун рингга кўтарилади. 

Ҳамюртларимиз иштирокидаги бугунги жанглар:

52 кг: Самандар Холмуродов - Бхавеш Каттмани (Ҳиндистон)

56 кг: Абдумалик Ҳалоков Жексен - Биибарс (Қозоғистон)

69 кг: Жаҳонгир Раҳмонов - Ермахан Жакпеков (Қозоғистон)

75 кг: Наво Тамазов Вирапон - Жонгжохо (Таиланд)

81 кг: Темур Мержанов Сейед - Пайендевзайи Мусави (Эрон)

91 кг: Жавоҳир Тоғаймуродов - Ким Йонг Сёнг (Жанубий Корея)

+91 кг: Жамшидбек Маҳамадалиев - Аман (Ҳиндистон)

Таркиб (қизлар):

60 кг: Маҳлиё Раҳимова - Жо Михюн (Жанубий Корея)

Мураббийлар штаби: Ҳамид Тангрибергенов, Лочин Қўчқоров, Беҳзод Ҳидиров, Даврон Ғофуров, Фаррух Қиличев, Шерзод Эшқувватов 

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг