UZ

Сўнгги янгиликлар

17:11"Бу шармандалик бўлади". Боксчи Қозоғистон терма жамоасини Олимпиада-2028`да муаммолар кутаётганини тахмин қилди 0 16:40Тошкент халқаро ярим марафонида ғолиб ва совриндорлар аниқланди 0 16:09Мареска "Сити"нинг рекорд даражадаги ҳаражатлари ҳақида фикр билдирди 0 15:38Богдан Гусков Нурсултон Рўзибоевнинг мағлубиятига муносабат билдирди 0 15:07Тайсон Фьюри Жошуа билан жангни ташкил қилаётгани учун бир инсонга раҳмат айтди 0 14:36Шевченко томонидан бўшатилган UFC чемпионлик камари учун кимлар жанг қилиши маълум + ПОСТЕР 0 14:05"Астон Вилла" АПЛ антирекордини такрорлади 0 13:34Чемпионликдаги мағлубият, нокаут бўлган Тайсон - Octagon 91 турниридан ФОТОРЕПОРТАЖ 0 13:03Ислам Махачев Олимпия чемпионининг чақирувига жавоб қайтарди 0 12:32"Чимаевни мағлуб этсам, чемпионликка йўлим қисқаради" - Кайо Борральо 0 12:01Барколя дебют учрашувида рекордини ўрнатди 0 11:30Барроуз Москвадаги ғалабасидан кейин Махачевга "вызов" ташлади 0 10:59Валентина Шевченко UFC чемпионлик камаридан воз кечди 0 10:28Пара велоспорт тарихида илк бор: Ўзбекистон жаҳон чемпионатида 2 та олтин медаль қўлга киритди! 0 09:57Бензема Саудия Арабистони чемпионати туфайли фаолиятини якунлаши мумкин 0

28 апр 09:56
Янгиликлар

Бокс/ММА

Осиё чемпионати. Умумжамоа ҳисобида учинчи бўлдик+ФОТО

Кеча Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида бокс бўйича 2000-2001 йилларда туғилган ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати якунланди.

Хабар берганимиздек, ушбу қитъа чемпионатида иштирок этган чарм қўлқоп усталаримиз 1та олтин, 4та кумуш ва 3та бронза медалини қўлга киритишди. Терма жамоамиз умумжамоа ҳисобида Қозоғистон ва мезбонлардан сўнг учинчи ўринни банд этишди. 

Жамоамизга ягона олтин медални 56 кг вазн тоифасида юртимиз спорт шарафини ҳимоя қилган Абдумалик Ҳалоков тақдим этди. У финал жангида филиппинлик Кристиан Лаурентени мағлуб этиб, Осиё чемпионига айланди. 

Финалда мағлубиятга учраган Самандар Холмуродов, Темур Мержанов, Жавоҳир Тоғаймуродов ва Жамшидбек Маҳамадалиев кумуш медал билан тақдирланишди. Қизлар ўртасидаги мусобақанинг ярим финалига етиб келган ягона вакиламиз Маҳлиё Раҳимова бронза медалига сазовор бўлди. 

Бокс бўйича Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси делегацияси эртага, 29 апрель куни кечқурун Тошкентга қайтиб келади. 

Рейтинг: -1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг