UZ

Сўнгги янгиликлар

14:53Гукеш Доммараджу: "Жавоҳир билан тенг кучли рақиблармиз!" 0 14:22Жаҳон кубоги. Кундузги дастурда рингга чиққан боксчиларимизнинг барида ғалаба. Олимпиаданинг амалдаги кумуш медали соҳиби мағлуб этилди 0 13:51Жавоҳир Синдаров: "Ҳаяжондаман!" 0 13:20"Уларга ҳакамнинг бағрикенглиги қўл келди". Моуринью ҳакамни танқид қилди 0 12:49Гандбол. Осиё чемпионатида кетма-кет иккинчи ғалабага эришдик! 0 12:18RAF 15 турнирининг барча натижалари: Царукян камарини ҳимоя қилди. Сехудочи? 0 11:47Арман Царукян иштирокидаги баҳс бир дақиқадан камроқ давом этди 0 11:16Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Алавес"га мағлуб бўлди 0 10:45Бокс. Бугун Жаҳон кубогида 7 нафар боксчимиз жанг қилади 0 09:34Нодирбек Абдусатторов ғалаба эвазига Лондон турнири пешқадамига айланди 0 08:03Фомин Hersonissos Challenger турнирида чемпион бўлди 0 07:32"Манчестер Юнайтед" ўз майдонида шармандали ҳисобда мағлуб бўлди 0 07:01Майкл Моралес: "Ислам Махачевдан ҳеч қандай таҳдид кўрмаяпман" 0 21:58Зокиров билан жанг қиладиган Мокаев: "UFC октагони ташқарисида ўн баробар кўпроқ пул ишлаяпман" 0 20:29Тошкентда шахмат бўйича "Ўзбекистон президенти кубоги" халқаро турнири старт олди (ФОТОГАЛЕРЕЯ) 0

22 апр 17:35
Янгиликлар

Бокс/ММА

Осиё чемпионати. Яна бир боксчимизда ғалаба+ФОТО

Шу кунларда Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида бокс бўйича 2000-2001 йилларда туғилган ёшлар ўртасида Осиё чемпионати давом этмоқда.

Ҳозиргина яна бир ҳамюртимиз иштирокидаги жанг якунланди. 52 кг вазн тоифасидаги вакилимиз Самандар Холмуродов КХДР боксчиси Хан Жин Чолга қарши рингга кўтарилиб, катта устунлик билан ғалабага эришди. 

Эслатиб ўтамиз, Холмуродовдан аввал 49 кг вазн тоифасидаги чарм қўлқоп устамиз Содирбек Камолмирзаев Хитой Тайпейи вакили Лу Чиа-Хаони биринчи раунднинг ўзидаёқ иккита нокдаун эвазига техник нокаутга учратганди. 

56 кг вазн тоифасидаги боксчимиз Абдумалик Халоков эса рақиби филиппинлик Ямар Аутуакнинг сабабсиз рингга чиқмаганлиги сабабли жангсиз навбатдаги босқичга йўлланма олганди. 64 кг вазн тоифасидаги вакилимиз Ҳалимбек Утегенов эса қозоғистонлик Талгат Шайкенга имкониятни бой берган эди. 

Бироздан сўнг ўтказиладиган жанг: 

60 кг: Рамазон Зиятов - Кубаничбек Уулу Умар (Қирғизистон) 

Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг