UZ

Сўнгги янгиликлар

19:12Қозоғистонлик боксчи Шоҳжаҳон Эргашевга жавоб қайтарди 0 18:30Одилхон Камолов "Alash & Mangu" турнирида жанг қилади 0 17:54"Барселона" январь ойида "Челси" футболчисини ижарага олишга тайёр 0 17:09Мунгия — Зон жанги ғолиби Бектемир Мелиқўзиев билан тўқнаш келади 0 16:40Бектемир Мелиқўзиевнинг навбатдаги жанги санаси ва манзили маълум — манба 0 16:27Кудерметова ва Тимофеева Гуанчжоу турнири финалига чиқди 0 15:15Сауль Альварес тарозига чиқди, бугун чемпионлик жанги! 0 14:44Дунёнинг энг яхши мураббийи номига номзодлардан бири овоз бериш якунларига кўра бирорта ҳам очко тўплай олмади 0 14:13Уч нафар эркин курашчимиз жой олган RAF рейтинги янгиланди 0 13:42Раҳмонов жамоасидагилар собиқ UFC чемпиони билан бўладиган жангга изоҳ беришди 0 13:11Александр Волков: "Жон Жонс энг буюк, лекин мен уни мағлуб эта оламан" 0 12:40"Арсенал" етакчиси "Бавария"га ўтиши мумкин 0 11:59Терма жамоамизнинг сўнгги гуруҳи Жаҳон чемпионатига йўл олди 0 11:28WTA 500. Раҳимова ва дунёнинг 23-ракеткаси ўртасида финал тақдири ҳал бўлди 0 10:47Суперлига. Бугун яна учта учрашув бор 0

15 май 07:44
Янгиликлар

Дзюдо

Осиё очиқ кубогининг биринчи куни 12 та медаль қўлга киритдик ФОТОГАЛЕРЕЯ

Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида ўтказилаётган дзюдо бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасида Бикет Маҳмудов хотирасига бағишланган Осиё очиқ кубогининг биринчи куни ортда қолди.

Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон давлатларининг 400 нафардан зиёд ўсмир ва ёшлари иштирок этаётган мусобақанинг биринчи куни енгил вазн тоифасидаги беллашувлар ташкил этилди.

Дзюдочиларимиз биринчи кун баҳсларида жами 12 та медални қўлга киритишди. Улбусин Ҳакимова (-44 кг) ва Муҳайё Аҳматова (-48 кг) ўз вазн тоифаларида шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилдилар. Яна 4 дзюдочимиз кумуш, 6 нафари бронза медали билан тақдирланди. Қозоғистон терма жамоаси 6 та олтин, 6 та кумуш, 13 та бронза медалига эга чиқди.   

Дзюдочиларимизнинг биринчи кун натижалари

Олтин медаль соҳиблари:

-44 кг: Улбусин Ҳакимова 

-48 кг: Муҳайё Аҳматова 


Кумуш медаль соҳиблари:

-40 кг: Лазиза Ҳайдарова

-48 кг: Севинч Муродова

-52 кг: Аселхан Аралбаева  

-73 кг: Самир Назирбоев  

 

Бронза медаль соҳиблари:

-40 кг: Камола Орифжонова

-44 кг: Зарина Жамолова

-52 кг: Сўғдиёна Рафкатова 

-57 кг: Ёқутхон Абдиримова

-50 кг: Бунёд Сафаров

-55 кг: Суҳроб Пўлатов

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг