12 сен 14:14
Янгиликлар
Осиё ўйинлари
Осиё ўйинлари-2026. Ўзбекистон байроқдорлари ким бўлиши аниқ
Бугун пойтахтимизда Ўзбекистон спорт делегациясини Япониядаги Осиё ўйинларига кузатиш маросими ташкил этилди.
Унда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ҳам иштирок этди.
Ҳукумат раҳбари тадбир давомида Ватанимиз байроғини делегациямиз байроқдорлари - оғир атлетика бўйича Олимпиада чемпиони Акбар Жўраев ва Пара велоспорт бўйича совриндор спортчимиз Маржона Пардабоевага топширди.
Шу тариқа, Акбар Жўраев Осиё ўйинларида, Маржона Пардабоева эса ПараОсиё ўйинларининг очилиш маросимида Ўзбекистон спорт делегацияси байроқдори вазифасини бажаради.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар