UZ

Сўнгги янгиликлар

19:50"Мен нафас ололмай қолгандим". Топурия Гэтжи билан жангда олган жароҳатларини очиқлади 0 19:19Йен Мачадо Гэрри октагонга қайтмоқда 0 18:48Хамзат Чимаев: "Мен ҳақиқий чемпионман!" 0 18:17Фабио Каннаваро: "Агар А Серия клубидан таклиф тушса, буни..." 0 17:46Фёдор Емельяненко Хабиб Нурмагомедов билан кўргазмали жангга розилик берди 0 17:15Нодирбек Якуббоев Freestyle Friday ғолиби! 0 16:44"Бизнинг ҳикоямиз ҳали тугамади". Топурия Гэтжи билан реванш ўтказиш нияти борлигини билдирди 0 16:13Романо Аргентинага қайтиши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишлар фонида Мессининг келажаги ҳақида гапириб ўтди 0 15:42Илия Топурия Ислам Махачев эҳтимолий жанг ҳақидаги саволга жавоб қайтарди 0 15:11Хабиб Роналдунинг терма жамоадан кетиши ҳақида: "Унга қилинган муносабатни бир сўз билан ифодалаб бўлмайди" 0 14:40Муросасиз кечаётган самбо бўйича жаҳон чемпионати беллашувларидан ФОТОРЕПОРТАЖ 0 14:09Фабио Каннаваро: “Мақсадим ва орзуим — Италия терма жамоасини бошқариш” 0 13:38"Уни шунчалик ҳурмат қиламанки, юзига яна зарба бера олмайман" - Топурия собиқ рақиби ҳақида 0 13:07"Жастин ҳеч ким эмас. У ҳеч нарсани ҳал қилмайди". Топурия Гэтжи билан реванш ҳақида фикр билдирди 0 12:36Самбо бўйича Жаҳон чемпионатининг тантанали очилиш маросимидан ФОТОРЕПОРТАЖ 0

30 сен 08:25
Янгиликлар

Бошқалар, Футбол

Осиё ўйинлари. Медаллар жамғариш бўйича бир поғона пастладик

Шу кунларда Вьетнамнинг Да Нанг шаҳрида соҳил спорт турлари бўйича Осиё ўйинлари давом этмоқда.

Ўз тарихида бешинчи бор ўтказилаётган қитъа ўйинларида Ўзбекистон спорт делегацияси ҳам бир нечта спорт турларида медаллар учун баҳсларга киришган. Ҳозирча терма жамоамиз 2та олтин ва битта кумуш медал билан умумжамоа ҳисобида 11-ўринни эгаллаб турибди.

31та олтин, 26та кумуш, 30та бронза, жами 87та медал жамғарган Вьетнам терма жамоаси биринчи ўринни эгаллаб турибди. Таиланд терма жамоаси ҳисобида 27та олтин, 17та кумуш, 23та бронза медали бор. Кучли учликка 10та олтин, 13та кумуш, 15та бронза медалини жамғарган Хитой терма жамоаси якун ясаган.

Кучли ўнталикдан Эрон, Иордания, БАА, Мўғулистон, Қозоғистон, Қатар ва Филиппин терма жамоалари ўрин олишган. Жами 23та мамлакат терма жамоалари ҳисобида камида биттадан олтин медал бор. 34та терма жамоа эса камида битта бронза медалини қўлга киритган.

Эслатиб ўтамиз, терма жамоамизга барча медалларни курашчиларимиз тақдим этишган. -66 кг вазн тоифасида Миржон Тўхтаев, -73 кг вазнда Суҳроб Худойбердиев Осиё ўйинлари ғолибига айланган бўлса, -81 кг вазн тоифасидаги вакилимиз Муҳаммадали Шамсиддинов кумуш медал билан тақдирланганди. 


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг