UZ

Сўнгги янгиликлар

19:50"Мен нафас ололмай қолгандим". Топурия Гэтжи билан жангда олган жароҳатларини очиқлади 0 19:19Йен Мачадо Гэрри октагонга қайтмоқда 0 18:48Хамзат Чимаев: "Мен ҳақиқий чемпионман!" 0 18:17Фабио Каннаваро: "Агар А Серия клубидан таклиф тушса, буни..." 0 17:46Фёдор Емельяненко Хабиб Нурмагомедов билан кўргазмали жангга розилик берди 0 17:15Нодирбек Якуббоев Freestyle Friday ғолиби! 0 16:44"Бизнинг ҳикоямиз ҳали тугамади". Топурия Гэтжи билан реванш ўтказиш нияти борлигини билдирди 0 16:13Романо Аргентинага қайтиши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишлар фонида Мессининг келажаги ҳақида гапириб ўтди 0 15:42Илия Топурия Ислам Махачев эҳтимолий жанг ҳақидаги саволга жавоб қайтарди 0 15:11Хабиб Роналдунинг терма жамоадан кетиши ҳақида: "Унга қилинган муносабатни бир сўз билан ифодалаб бўлмайди" 0 14:40Муросасиз кечаётган самбо бўйича жаҳон чемпионати беллашувларидан ФОТОРЕПОРТАЖ 0 14:09Фабио Каннаваро: “Мақсадим ва орзуим — Италия терма жамоасини бошқариш” 0 13:38"Уни шунчалик ҳурмат қиламанки, юзига яна зарба бера олмайман" - Топурия собиқ рақиби ҳақида 0 13:07"Жастин ҳеч ким эмас. У ҳеч нарсани ҳал қилмайди". Топурия Гэтжи билан реванш ҳақида фикр билдирди 0 12:36Самбо бўйича Жаҳон чемпионатининг тантанали очилиш маросимидан ФОТОРЕПОРТАЖ 0

29 сен 09:15
Янгиликлар

Бошқалар

Осиё ўйинлари. Медаллар жамғариш бўйича ҳамон 10-ўриндамиз!

Шу кунларда Вьетнамнинг Да Нанг шаҳрида соҳил спорт турлари бўйича Осиё ўйинлари давом этмоқда.

Ўз тарихида бешинчи бор ўтказилаётган қитъа ўйинларида Ўзбекистон спорт делегацияси ҳам бир нечта спорт турларида медаллар учун баҳсларга киришган. Ҳозирча терма жамоамиз 2та олтин ва битта кумуш медал билан умумжамоа ҳисобида 10-ўринни эгаллаб турибди.

28та олтин, 23та кумуш, 28та бронза, жами 79та медал жамғарган Вьетнам терма жамоаси Таиландни ортда қолдириб, биринчи ўринга кўтарилиб олди. Таиланд терма жамоаси ҳисобида 24та олтин, 14та кумуш, 20та бронза медали бор. Кучли учликка 8та олтин, 12та кумуш, 14та бронза медалини жамғарган Хитой терма жамоаси якун ясаган.

Кучли ўнталикдан Эрон, Иордания, БАА, Мўғулистон, Қозоғистон ҳамда Филиппин терма жамоалари ўрин олишган. Жами 22та мамлакат терма жамоалари ҳисобида камида биттадан олтин медал бор. 33та терма жамоа эса камида битта бронза медалини қўлга киритган.

Эслатиб ўтамиз, терма жамоамизга барча медалларни курашчиларимиз тақдим этишган. -66 кг вазн тоифасида Миржон Тўхтаев, -73 кг вазнда Суҳроб Худойбердиев Осиё ўйинлари ғолибига айланган бўлса, -81 кг вазн тоифасидаги вакилимиз Муҳаммадали Шамсиддинов кумуш медал билан тақдирланганди. 


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг