UZ

Сўнгги янгиликлар

19:38Богдан Гусков: "Нурсултон менинг дўстим бўлса ҳам, жангни имкон қадар холис таҳлил қилдим" 0 19:10"Барселона" Ҳамза Абделкарим бўйича қарор қабул қилди 0 18:42"Ислам Махачев учун энг хавфли рақиб — менман" - Шавкат Раҳмонов 0 18:15Ҳамюртларимиз иккита чемпионлик камари учун жанг қиладиган Тошкентдаги Octagon 91 турниридан ОНЛАЙН 0 18:14Хамзат Чимаев Умар Нурмагомедовнинг сенсацион мағлубияти ҳақида фикр билдирди 0 17:41Фурқатбек Ёқубов: "Ҳар бир Лигага ном ва чемпион керак" 0 17:12"Манчестер Сити" ва АПЛнинг яна икки клуби Баэнани кузатмоқда 0 16:45Мирафзал Ахтамов Нурсултон Рўзибоевнинг Майкл Пейжга қарши жангига тахмин билдирди 0 16:02Энди Руис икки йиллик танаффусдан кейинги илк жангда мағлуб бўлди 0 15:30Жавоҳир Умматалиев яна Дюбуа билан бир кардда жанг қилади. Сана ва манзил аниқ 0 14:54EЧЛнинг асосий даъвогарлар рейтинги эълон қилинди. Амалдаги чемпион ТОП-3 да эмас! 0 14:27"Буни қилманг!". Соболенко Раҳимова билан баҳсдан кейин мухлисларни наша чекишни тўхтатишга чақирди 0 14:10Асадхўжа Мўйдинхўжаев навбатдаги жангини ҳам Британияда ўтказади. Жанг санаси маълум (ПОСТЕР) 0 13:35Имавов Шон Стриклендга қарши чемпионлик жангини тасдиқлади 0 13:04"Манчестер Сити"нинг август ойидаги энг яхши футболчиси маълум қилинди 0

21 сен 14:19
Янгиликлар

Бокс/ММА

Осиё ўйинлари совриндорлари Президент фармойишига кўра пул мукофотлари билан тақдирланишди

Хабарингиз бор, 18 август - 2 сентябрь кунлари Индонезиянинг Жакарта ва Палембанг шаҳарларида XVIII Осиё ўйинлари бўлиб ўтди.

Ортда қолган мусобақа ўзбек спорти тарихида янги саҳифа очди. Ҳамюртларимиз Осиё ўйинлари давомида 21 та олтин, 24 та кумуш ва 25 та бронза, умумий ҳисобда 70 та олтин медаль қўлга киритиб, медаллар сифати бўйича бешинчи ўринни эгаллашди.

Бугун, 21 сентябрь куни Миллий олимпия қўмитаси биносида Осиё ўйинларида совриндор бўлган спортчиларимизни тақдирлаш маросими ўтказилди. Унда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов, Президент маслаҳатчиси Абдужаббор Абдувоҳидов, Бош вазир ўринбосари Танзила Нарбаева, Миллий олимпия қўмитаси ҳамда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Тошкент шаҳри ҳокимлиги мутасаддилари ва бошқалар иштирок этишди, деб хабар бермоқда МОҚ матбуот хизмати.

Тадбирни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири очиб берди. Абдулла Нигматович сўзга чиқар экан, ортда қолган Осиё ўйинларида мамлакатимиз раҳбари томонидан яратиб берилган шароитлар ва имкониятлар ўз самарасини бергани ҳақида гапириб ўтди. Қолаверса, куни кеча Президентимиз томонидан спортни ривожлантириш, оммавийликни ошириш бўйича йиғилиш ўтказилгани ва унда тегишли кўрсатмалар белгилаб берилганини айтиб ўтилди. Шунингдек, юртимиз спортчилар билан доимо ғурурланишини, улар навбатдаги мусобақаларда ҳам муваффақиятли иштирок этишларига тилакдош эканлигини алоҳида таъкидлаб ўтди.


Шундан сўнг Президентнинг ёшлар, фан, таълим, соғлиқни сақлаш ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчиси Абдужаббор Абдувоҳидов "XVIII Осиё ўйинларининг ғолиб ва совриндорларини тақдирлаш тўғрисида”ги фармойишини ўқиб эшиттирди. Унга кўра, Осиё ўйинлари олтин медали соҳиблари 5000, кумуш медал совриндорлари 3000, бронза медалига эга чиққан спортчиларимиз эса 2000 АҚШ доллари миқдоридаги мукофот пули билан бирма-бир тақдирланишди.


Тадбир давомида яқин кунларда совриндор спортчиларимизнинг мураббийлари учун ҳам (олтин - 2500, кумуш - 1500, бронза - 1000) мукофот пуллари тақдим этилиши маълум қилинди.

Тақдирлаш маросими ниҳоясида Бош вазир 2020 йилги Олимпия ўйинларида ҳам спортчиларимизга мухлислик қилиши, мана шундай муваффақиятли иштирокни кутиб қолишини ҳақида гапирди. Ўзбекистон келажакда турли спорт турлари бўйича йирик мусобақалар, қолаверса Осиё ўйинларига ҳам мезбонлик қилиши ҳақида айтиб ўтди.

Муҳсин Ҳисомиддинов, кураш, олтин медаль: "Жакартага кетиш олдидан менда фақатгина бир истак бор эди. У ҳам бўлса ватанимизга олтин медаль билан қайтиш. Яратиб берилган шароитлар учун Юртбошимизга миннатдорчилик билдираман. Билдирилган ишончни оқлай олганимиздан хурсандмиз. Миллий спортимиз Осиё ўйинлари дастурига илк маротаба киритилди. Келажакда кураш Олимпия ўйинлари дастуридан ҳам ўрин олишини истаймиз. Юртимиз байроғини юксакларга кўтариб юришга ваъда берамиз".


Светлана Радзивил, енгил атлетиканинг баландликка сакраш тури бўйича Осиё ўйинлари рекордчиси, олтин медаль: "Спорт ривожига қўшаётган ҳиссамиз мана шундай эътиборга сазовор бўлаётганидан хурсандман. Бундан кейин ҳам юқори натижаларга эришишга ҳаракат қиламан. Ушбу муваффақиятларимиз тарихда қолди. Мен ватанпарварман. Шоҳсупада турган вақтимда юртимиз мадҳиясини эшитиб, қандай туйғуларни ҳис қилганимни сўз билан таърифлаб бера олмайман. Ўзбекистон нафақат спорт соҳасида, балки бошқа йўналишлар бўйича ҳам ривожлансин. Барчага соғлиқ тилайман".


Исроил Мадримов, Осиё ўйинларида Ўзбекистон делегацияси байроқдори, бокс, олтин медаль: "Осиё ўйинлари олдидан менга масъулиятли, шарафли вазифа - байроқдор бўлиш вазифаси юклатилганди. Бу ўзимга бўлган ишончни янада оширди. Якунда Осиё ўйинларининг олтин медалини қўлга киритдим. Бу Ўзбекистоннинг ютуғи. Шароит яратиб берилгани учун миннатдорчилик билдираман. Бу билан тўхтаб қолмайман. Келажакда жаҳон чемпионати ва Олимпия ўйинларида ҳам ўзбек спорти учун ёрқин саҳифалар очишга ҳаракат қиламиз".

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг