21 сен 09:23
Янгиликлар
Осиё ўйинларининг иккинчи кунида иштирок этаётган ўзбекистонлик спортчиларнинг иштирокидан ОНЛАЙН
Кун давомида баҳсларда иштирок этадиган спортчиларимиз қайд этаётган натижалар билан ушбу саҳифа орқали танишиб боришингиз мумкин бўлади.
10:10. Стол тенниси. Эркаклар ўртасидаги баҳсларда Мальдив 3:0 ҳисобида мағлуб этилди.
9:50. -71 кг вазнли ММА жангчимиз Нодирбек Шавкатов ярим финалда қозоғистонлик рақибга ютқазди ва Осиё ўйинларини бронза медали билан тугатадиган бўлди.
9:45. Каратэчимиз Абдулваҳоб Рашидов иорданиялик рақибини мағлубиятга учратди ва финалга йўл олди!
9:30. -67 кг вазнли каратэчимиз Абдулваҳоб Рашидов Гонконг ва Фаластин вакилларини мағлубиятга учратиб, ярим финалга чиқди.
9:10. Ўқ отиш. Жавоҳир Соҳибов 10 метрга милтиқдан ўқ отишда 16-натижани кўрсатди. Бу финалга етарли натижа эмас.
9:00. Стол тенниси. Қизларимиз гуруҳ баҳсларида Мўғулистон терма жамоасини 3:1 ҳисобида мағлуб этишди.
8:30. ММА. Ҳилола Собирова Камбоджа вакиласини мағлубиятга учратиб, финалга йўл олди.
7:30. Триатлончиларимиз жамоавий баҳсларда 8-ўринни банд этишди.
7:10. ММА. Фирдавс Атамурадов қозоғистонлик рақибни мағлубиятга учратиб, финалга йўл олди.
6:15. Сузувчиларимиз саралаш баҳсларида қатнашишди. Натижалар финалга чиқишга камлик қилди.
21 сентябрь куни мусобақада иштирок этадиган ўзбекистонлик спортчилар рўйхати билан танишинг:
(Тошкент вақти билан)
Сузиш: Паризод Абдукаримова, Элдорбек Усмонов, Искандар Саъдуллаев, Муҳаммадали Раҳмонов.
Триатлон, жамоавий, финал - 5:30 - тўртлик
Ўқ отиш, 10 метрга милтиқдан: 5:45 - Жавоҳир Соҳибов
Ўқ отиш, скет - 6:00 - Руслан Утаганов
Ўқ отиш, скет - 6:00 - Бекзод Абдураҳимов
Ўқ отиш, скет - 6:00 - Беҳруз Шарапов
Спорт гимнастикаси, эркаклар: 6:00 - Ўткирбек Жўраев
Спорт гимнастикаси, эркаклар: 6:00 - Равшан Комилжонов
Стол теннис, аёллар - 6:00 - Ўзбекистон - Мўғулистон
ММА, ярим финал: 7:00 - Фирдавс Атамуратов - Дастан Канибек Уулу (Қирғизистон)
ММА, ярим финал: 7:40 - Ҳилола Собирова - Далин Ченг (Камбоджа)
Стол теннис, эркаклар - 8:30 - Ўзбекистон - Мальдив ороллари
ММА, ярим финал: 8:40 - Нодирбек Шавкатов - Кадирбек Шинбаев (Қозоғистон)
Каратэ, саралаш ва финал - Абдулваҳоб Рашидов - Хиу Пан Ченг (Гонконг)
Сув полоси, аёллар: 10:30 - Сингапур - Ўзбекистон
Чим устида хоккей, аёллар: 11:00 - Ўзбекистон - Таиланд
Футбол, аёллар: 12:00 - Ўзбекистон - Гонконг
3х3 баскетбол, аёллар: 14:05 - Эрон - Ўзбекистон
Ушу, саралаш - 15:00 - Шаҳзода Азатова - Мичидма Лхагва (Мўғулистон)
3х3 баскетбол, эркаклар: 15:20 - Хитой Тайпейи - Ўзбекистон
Ушу, саралаш - 16:00 - Абдулҳамид Одилов - Маҳди Кермани (Эрон)
Ушу, саралаш - 16:30 - Авазбек Маҳамаджонов - Дажае Жунг (Жанубий Корея)
Фикрлар