UZ

Сўнгги янгиликлар

19:49Сабирханга ўзбекистонлик нокаутчидан узоқроқ бўлиш тавсия этилди 0 17:29ММА афсонаси Фёдор Емельяненко ва амалдаги UFC чемпиони Ислам Махачев Тошкентга етиб келди + ФОТОРЕПОРТАЖ 0 16:36UFC Илия Топуриянинг қайтиш муддатини маълум қилди 0 16:05Ноябрь ойидаги ўртоқлик учрашларимизнинг бошланиш вақтлари маълум 0 15:34Байсангур Сусуркаев Дамиан Пинас билан жангини тасдиқлади 0 15:03Бобур Абдулазизов Octagon 93 турнирида иштирок этади 0 14:32Дана Уайт Махачевнинг жангдан воз кечишининг сабабини айтди 0 14:01Суперлига. Бугун 27-турга старт берилади 0 13:30Дакар-2026 Олимпиадасида бугун 3 нафар ўзбекистонлик баҳсларга киришади 0 12:59Уайлдер қайтмоқда. У Фьюри - Жошуа жанги андеркардида рингга чиқади + ПОСТЕР 0 12:28Ҳумоюн Бегмуратов — Жаҳон чемпиони! 0 11:56Sofascore. Ҳусанов яна бир бор ҳимоядаги шериклари орасида энг яхшиси 0 11:25Богдан Гусков: "Уиттакер кўчадан келган болакай эмас!" 0 10:54Полина Кудерметова Chennai Open 1/4 финалига йўл олди 0 10:23Тўрт карра Олимпиада чемпиони Мо Фара "Samarkand Marathon 2026" амбассадори бўлади 0

21 сен 08:54
Янгиликлар

Бошқалар

Чирчиқда ўзбек жанг санъати бўйича Ўзбекистон кубоги ўтказилди + ФОТОГАЛЕРЕЯ

19-20 сентябрь кунлари Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети манежида миллий спорт туримиз — ўзбек жанг санъати бўйича мамлакат кубоги беллашувлари бўлиб ўтди.

Ёшлар, ўсмирлар ва катталар ўртасида ўтказилган мазкур мусобақада барча ҳудудларидан келган 800 нафарга яқин спортчилар ўзбек жанг санъатининг "Беллашув" йўналиши бўйича ўзаро куч синашишди. 

Мусобақада спортчилар нафақат жисмоний тайёргарлиги, балки тезкор фикрлаши, жасорати ва миллий жанг усулларини пухта эгаллаганини ҳам намоён этишди. 

Зеро, ўзбек жанг санъати — шунчаки спорт эмас. Унда халқимизнинг бой тарихи, миллий қадриятлари, урф-одатлари ва аждодларимиздан мерос бўлиб келаётган жанг усуллари мужассам. Ота-боболаримиздан авлодларга ўтиб келган ушбу ноёб мерос бугун замонавий спорт талаблари асосида янада такомиллашиб, санъат даражасига кўтарилмоқда.

Чирчиқда ўтган беллашувлар эса ўзбек жанг санъати юртимизда тобора оммалашиб, янги иқтидорлар ва кучли спортчилар сафини кенгайтириб бораётганининг яна бир яққол далили бўлди, дейиш мумкин. 

Мусобақа доирасида шунингдек, тантанали очилиш маросими ҳам кўтаринки руҳда ўтказилди. Унда Ўзбек жанг санъати федерацияси раиси Пўлат Усмонов, ЎзДЖТСУ ректори Рашид Маткаримов ҳамда спорт соҳаси вакиллари иштирок этиб, мусобақа қатнашчиларига омад ва зафарлар тилашди. 

Икки кунлик баҳслар якунига кўра, умумжамоа ҳисобида қўйдаги жамоалар кучли учликдан жой олишди. Мусобақа якунида ҳар бир вазн тоифасида ғолиб ва совриндорлар диплом ва медаллар билан тақдирланишди. 

Ёшлар

1. Тошкент вилояти

2. Наманган вилояти

3. Самарқанд вилояти


Ўсмирлар

1. Бухоро вилояти

2. Фарғона вилояти 

3. Қорақалпоғистон Республикаси


Катталар

1. Андижон вилояти 

2. Тошкент шаҳри

3. Хоразм вилояти. 

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг