20 сен 17:30
Янгиликлар
Осиё ўйинларининг илк кунини битта медаль билан якунладик
Мусобақанинг илк кунида Ўзбекистон спорт делегацияси битта кумуш медаль қўлга киритди. Каратэчимиз Ҳумоюнмирзо Ҳалимов кумуш медалга эга чиқди.
Кун давомида баҳсларда иштирок этадиган спортчиларимиз қайд этаётган натижалар билан ушбу саҳифа орқали танишиб боришингиз мумкин бўлди.
17:00. Стол тенниси. Эркаклар ўртасидаги баҳсларда Японияга 0:3 ҳисобида имконият бой берилди.
15:05. Сув полоси. Қизларимиз Хитойга 6:32 ҳисобида ютқазишди.
15:00. Гандболчи қизларимиз Японияга 12:43 ҳисобида ютқазишди.
14:55. ММА. Ҳилола Собирова Хитой Тайпеси вакиласини мағлубиятга учратиб, ярим финалга йўл олди.
14:00. Стол теннисида қизларимиз Японияга 0:3 ҳисобида ютқаздик.
13:35. ММА. -65 кг вазнли спортчимиз Ҳусниддин Насриддинов иштирокидаги жанг негадир ўтказилмади. Унга рақиб бўлиши керак бўлган тожикистонлик спортчи ярим финалга йўл олди.
13:30. ЎЗБЕКИСТОНДА ИЛК МЕДАЛЬ! Каратэчимиз Ҳумоюнмирзо Ҳалимов -55 кг вазн тоифасида кумуш медалга эга чиқди! У финалда қозоғистонлик рақибга 1:9 ҳисобида имкониятни бой берди.
13:05. Замонавий бешкураш. Дмитрий Третяков финалда 11-натижани кўрсатди ва медалсиз қолди.
13:00. Соҳил волейболи. Азамат Дауилбаев ва Дилшодбек Толибаевдан ташкил топган Ўзбекистон терма жамоаси Хитойга 0:2 ҳисобида ютқазди.
12:45. ММА. -71 кг вазн тоифасида Нодирбек Шавкатов кореялик рақибини 3:0 ҳисобида мағлубиятга учратиб, ярим финалга йўл олди.
12:30. Велоспорт. Никита Цветков 18 нафар спортчи ичида 14-ўринни банд этди. Эхх, медаль кутилган спортчимиз эди...
11:25. Каратэда финал бор! -55 кг вазн тоифасида Ҳумоюнмирзо Ҳалимов ярим финалда Непал вакилини 7:0 ҳисобида мағлубиятга учратиб, финалга йўл олди! Олтин медаль учун курашда рақибимиз Қозоғистондан бўлади.
11:00. Каратэчимиз Бону Эгамбердиева илк жангидаёқ индонезиялик рақибасига 0:3 ҳисобида ютқазди.
10:54. Чим устида хоккей бўйича эркаклар терма жамоамиз Малайзияга 0:7 ҳисобида ютқазди.
10:30. Чим устида хоккейчи йигитларимиз 3-бўлимдан сўнг Малайзияга 0:5 ҳисобида мағлуб бўлишмоқда.
10:10. Каратэ. -55 кг вазн тоифасида Ҳумоюнмирзо Ҳалимов Малайзия вакилини 3:0 ҳисобида мағлубиятга учратиб, ярим финалга йўл олди.
10:00. Каратэ. -60 кг вазнли Меҳриддин Тўрахонов қатарлик рақибига 1:4 ҳисобида ютқазди.
9:45. Чим устида хоккейчи йигитларимиз Малайзия билан баҳс олиб боришмоқда. Ҳозирча 0:2 ҳисобида ютқазяпмиз.
9:05. 10 метрга милтиқдан ўқ отиш баҳсларида ҳамюртимиз Муҳтасар Тоҳирова иштирокини ўз охиригача етказа олмади. Афсуски, бу йўналишда финалда вакилимиз бўлмайди.
9:00. Чим устида хоккей. Аёллар терма жамоамиз Ҳиндистонга 0:19 ҳисобида ютқазди.
8:35. Замонавий бешкураш. Аёллар. Меҳринисо Қаҳрамонова баҳсларни 4-ўринда тугатди. Самира Абзалова эса 9-ўрин билан кифояланди.
8:20. Велоспортчимиз Янина Кускова индивидуал вақт пойгасида 5-ўринни банд этди.
8:15. Аёллар ўртасидаги триатлон баҳсларида Алина Ҳакимова 12-ўрин бўлди. Диана Биктимирова эса мусобақани охиригача етказа олмади.
6:40. Триатлон. Эркаклар ўртасидаги баҳсларда Жереми Куиндос тўртинчи натижани қайд этди. Афсуски медалга бироз етмади. Александр Куришов эса 20-натижани кўрсатди.
6:15. ММА. Фирдавс Атамуратов Саудия Арабистони вакили Малик Басаелни очколар эвазига мағлуб этди
20 сентябрь куни мусобақада иштирок этадиган ўзбекистонлик спортчилар рўйхати билан танишинг:
Тошкент вақти билан. Вақтларда ўзгаришлар бўлиши мумкин.
ММА, саралаш: 04:10 - Фирдавс Атамуратов - Малик Басаел (Саудия Арабистони)
ММА, саралаш: 04:30 - Ҳусниддин Насриддинов - Отабек Ражабов (Тожикистон)
Триатлон, эркаклар, яккалик, финал - 04:30 - Жереми Куиндос
Триатлон, эркаклар, яккалик, финал - 04:30 - Александр Куришов
Велоспорт, индивидуал, медаль учун: 05:00 - Янина Кускова
Ўқ отиш, милтиқ, аёллар, 10 метр, саралаш - 05:45 - Муҳтасар Тоҳирова
Замонавий бешкураш, яккалик, аёллар - 06:00 - Самира Абзалова
Замонавий бешкураш, яккалик, аёллар - 06:00 - Меҳринисо Қаҳрамонова
Триатлон, аёллар, яккалик, финал - 07:00 - Алина Ҳакимова
Триатлон, аёллар, яккалик, финал - 07:00 - Диана Биктимирова
Чим устида хоккей, аёллар, гуруҳ босқичи: 07:00 - Ўзбекистон - Ҳиндистон
Соҳил волейболи, эркаклар, жуфтлик - 08:00 - Ўзбекистон - Хитой
ММА, саралаш: 09:00 - Нодирбек Шавкатов - Еун Сок Чой (Жанубий Корея)
Чим устида хоккей, эркаклар, гуруҳ босқичи: 09:00 - Ўзбекистон - Малайзия
Велоспорт, индивидуал, медаль учун: 09:30 - Никита Цветков
Каратэ, саралаш ва медаль: 09:40 - Ҳумоюнмирзо Ҳалимов - Тевендран Сундрам (Малайзия)
Каратэ, саралаш ва медаль: 09:40 - Меҳриддин Тўрахонов - Абдулраҳмон Абдулҳамид
Каратэ, саралаш ва медаль: 10:20 - Бону Эгамбердиева - Ҳумайра Лубис (Индонезия)
Замонавий бешкураш, яккалик, эркаклар - 10:30 - Дмитрий Третяков
ММА, саралаш: 11:00 - Ҳилола Собирова - Ю Фен Лин (Хитой Тайпейи)
Стол тенниси, аёллар, гуруҳ босқичи - 12:00 Ўзбекистон - Япония
Гандбол, қизлар, гуруҳ босқичи: 13:30 - Ўзбекистон - Япония
Сув полоси, гуруҳ босқичи: 13:40 - Хитой - Ўзбекистон
Ушу, саралаш ва финаллар - 14:00дан сўнг - Фароғат Нурмаматова - Алиса Ҳаиясит (Лаос)
Стол тенниси, эркаклар, гуруҳ босқичи - 14:30 Ўзбекистон - Япония
Ушу, саралаш ва финаллар - 15:00дан сўнг - Авазбек Маҳамаджонов - Жавлҳар Урцаих (Мўғулистон)
Ушу, саралаш ва финаллар - 15:30дан сўнг - Дониёр Турғунбаев - Царцал Наранцег (Мўғулистон)
Фикрлар