UZ

Сўнгги янгиликлар

15:34Байсангур Сусуркаев Дамиан Пинас билан жангини тасдиқлади 0 15:03Бобур Абдулазизов Octagon 93 турнирида иштирок этади 0 14:32Дана Уайт Махачевнинг жангдан воз кечишининг сабабини айтди 0 14:01Суперлига. Бугун 27-турга старт берилади 0 13:30Дакар-2026 Олимпиадасида бугун 3 нафар ўзбекистонлик баҳсларга киришади 0 12:59Уайлдер қайтмоқда. У Фьюри - Жошуа жанги андеркардида рингга чиқади + ПОСТЕР 0 12:28Ҳумоюн Бегмуратов — Жаҳон чемпиони! 0 11:56Sofascore. Ҳусанов яна бир бор ҳимоядаги шериклари орасида энг яхшиси 0 11:25Богдан Гусков: "Уиттакер кўчадан келган болакай эмас!" 0 10:54Полина Кудерметова Chennai Open 1/4 финалига йўл олди 0 10:23Тўрт карра Олимпиада чемпиони Мо Фара "Samarkand Marathon 2026" амбассадори бўлади 0 09:52Бразилияда бир ўйинда қизил карточка кўрсатиш бўйича рекорд ўрнатилди 0 08:45Дана Уайт Махачев билан оғзаки келишиб олгани ҳақида гапирди 0 20:13Усман Нурмагомедовнинг UFC`даги потенциал рақиби маълум 0 19:42Василий Ломаченконинг қачон рингга қайтиши аниқ бўлди 0

21 сен 08:21
Янгиликлар

Бокс/ММА, Аичи-Нагоя-2026

ХХ Осиё ўйинлари. Икки ММАчимиз финалда!

Аичи-Нагояда ХХ ёзги Осиё ўйинларининг иккинчи кунги баҳслари давом этмоқда.

Мусобақа дастурига илк бор киритилган ММА баҳсларида иштирок этаётган уч нафар аралаш яккакураш устамизнинг иккиси финал йўлланмасини қўлга киритди. Учинчи иштирокчимиз ҳали 1/2 финал жангини ўтказгани йўқ ва унда ҳам финал чиптасини расмийлаштириш имконияти бор.

-60 кг вазн тоифасида курашаётган Фирдавс Атамурадов ярим финалда қирғизистонлик Дастан Канибек Улуни 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратди. Энди у олтин медаль учун тожикистонлик Мирзобек Умаров ва покистонлик Асим Хан ўртасидаги баҳс ғолибига қарши гиламга чиқади. 

ММА мусобақасининг аёллар ўртасидаги -60 кг вазн тоифаси беллашувида юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган Ҳилола Собирова 1/2 финалда камбоджалик Далин Чендан устун келди. Тажрибали Собирова иккала раундда ҳам яққол устун билан зафар қучди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг