UZ

Сўнгги янгиликлар

18:01ФИФА кунларида учта ўйин ўтказамиз, Осиё Кубогидаги рақибларимиз-чи? 0 17:25Осиё ўйинларининг тўртинчи кунини тўртта медаль билан якунладик 0 17:062,5 баробар кўп! Осиё ўйинларида ғолиб бўлган спортчиларга бериладиган пул мукофоти миқдори оширилди 0 15:27Ўзбекистонда теннис бўйича ATP Челленжер мусобақаси ўтказилади 0 15:00Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси: Ўзбекистон - Хитой ва бошқа жуфтликлар 0 14:18Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси: Исроил терма жамоаларига 6-турда техник мағлубият қайд этилди 0 12:45200 минг доллар?! Ўзбекистонда шахматчиларни рағбатлантиришнинг янги тартиби эълон қилинди 0 12:10Ўзбекистон ва Саудия Арабистони: Осиё ўйинларидаги тўқнашувларда қандай натижалар қайд этганмиз? 0 11:24Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси: Ўзбекистон Хитойга қарши ўйнайди ва бошқа рақибларимиз 0 10:28Осиё ўйинлари. Уч кундан сўнг медаллар жамғариш рейтингидаги ўрнимиз қандай? 0 19:05Осиё ўйинларининг тўртинчи кунида иштирок этадиган ўзбекистонлик спортчилар рўйхати билан танишинг 0 18:30Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё ўйинлари чорак финалида Саудия Арабистони билан тўқнаш келади 0 18:20Осиё ўйинларининг учинчи кунида учта медаль қўлга киритилди 0 17:25ММАчиларимиз Осиё ўйинларини 3 та медаль билан якунлашди 0 16:43UFC: Богдан Гусковнинг рейтингида яна ўзгариш бўлди 0

23 сен 17:25
Янгиликлар

Осиё ўйинлари, Аичи-Нагоя-2026

Осиё ўйинларининг тўртинчи кунини тўртта медаль билан якунладик

23 сентябрь куни Япониядаги Осиё ўйинларида тўртинчи кун беллашувлари бўлиб ўтди.

Кун якунига кўра, Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари 4 та бронза медалини қўлга киритишди. 

Совриндорларимиз:

Полина Волобуева (қиличбозлик, бронза)

Сайдулло Абдурашитов (ушу, бронза)

Дониёр Турғунбоев (ушу, бронза)

Ўзбекистон терма жамоаси (киберспорт, футбол, бронза)


Ушбу саҳифа орқали ўзбекистонлик спортчилар қайд этаётган натижалар билан онлайн равишда танишиб боришингиз мумкин бўлди.


17:08. Киберспорт. Футбол баҳслари ярим финалида Малайзияга имконият бой берилди. Бу орқали ҳамюртларимиз бронза медалига эга чиқишди. 


15:52. Афсуски, ушучимиз Дониёр Турғунбоев (75 кг) мусобақа ярим финалида эронлик Соҳейл Мусавига қарши жанг қилиб, очколар ҳисобига кўра мағлуб бўлди. Бу орқали ҳамюртимиз Осиё ўйинларининг бронза медалига эга чиқди.


15:37. Сув полоси бўйича саралаш баҳслари давом этмоқда. Аёллар терма жамоамиз Таиландга қарши баҳсда 10:16 ҳисобида мағлуб бўлди.


15:28. Чим устида хоккей. Япония терма жамоасига қарши баҳсда қизларимиз 1:7 ҳисобида имкониятни бой берди.


14:47. Нигора Абдуллаева иштирокидаги силтаб кўтариш баҳслари ҳам ниҳоясига етди. Спортчимиз 110 кг натижа қайд этди. Якунда унинг умумий натижаси 201 кгни ташкил этди ва бу орқали Абдуллаева Осиё ўйинларини бешинчи ўринда ниҳоясига етказди.


14:37. Бизда яна бир бронза! Ушучимиз Сайдулло Абдурашитов (56 кг) мусобақанинг ярим финал босқичида хитойлик Жиаминг Оуга мағлуб бўлди ва Осиё ўйинларини бронза медали билан якунлади.


14:32. Сквош бўйича мусобақалар биз учун омадсиз кечмоқда. Бу сафар Маннона Мамажонова кореялик, Яҳёхон Назиров эса гонгконглик рақибига мағлуб бўлди.


13:50. Оғир атлетикачимиз Нигора Абдуллаева даст кўтариш баҳсларини 91 кг натижа билан тугатди. Бу гуруҳда бешинчи натижа ҳисобланади. Олдинда силтаб кўтариш баҳслари бор. 


13:13. Гандболчи қизларимиз Корея Республикаси терма жамоаси билан ўйинда 13:43 ҳисобида мағлуб бўлишди.


13:04. Анна Югай аёллар ўртасидаги сквош беллашувларининг 1/16 финал босқичида индонезиялик Вай Ин Ауга 0:3 ҳисобида имкониятни бой берди.


12:40. Қиличбозлик: Полина Волобуева ушбу спорт туридаги илк медалимизга эга чиқди. Ҳамюртимиз рапира баҳсларида бронза медалини қўлга киритди. Полина ярим финал босқичида кореялик рақибасига 12:15 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.


12:07. Академик эшкак эшиш. Ўзбекистон терма жамоаси тўртлиги саралашда маррага иккинчи бўлиб етиб келди ва А финалга йўл олди. Йигитларимиз эртага медаллар учун стартга чиқишади. Шунингдек, Анна Аксенова/Айдана Сметуллаева жуфтлиги ўз саралаш гуруҳини энг яхши натижа билан якунлади. Шаҳзод Нурматов ва Собиржон Сафаролиев эса иккинчи энг яхши натижа билан А финали йўлланмасини қўлга киритди.


12:00. Академик эшкак эшишда яна бир тўртлигимиз (quadruple) ҳам ўз гуруҳида маррага иккинчи бўлиб келди ва А финалга йўл олди. Медаллар учун финал эртага бўлади.



11:55. Сув полосида қизларимиз Таиландга 10:16 ҳисобида имкониятни бой беришди.


11:45. Сквош. Муҳаммадмустафо Абдураҳмонов малайзиялик рақибига 0:3 ҳисобида ютқазди.


11:15. Қиличбозимиз Полина Волобуева рапира дастурида ярим финалга йўл олди! Саралаш гуруҳини анчайин сермаҳсул ўтказган Полина нимчорак финал босқичида индонезиялик Амита Бертьер, чорак финалда эса хитойлик Фу Йингйингни таслим этди. Афсуски, сабля йўналишидаги Муса Аймуратов ҳамда Исломбек Абдазов мусобақани нимчорак финал босқичида тарк этишди.


10:55. 3х3 баскетбол. Қизларимиз мезбон Японияга қарши баҳсда 11:19 ҳисобида имкониятни бой беришди.


10:30. Енгил вазнли қайиқда эшкак эшиш саралашида иштирок этган Фирдавс Охунов 7:28.13 сония натижа билан А финалига йўл олди.


10:25. Анна Пракатень академик эшкак эшишнинг яккалик дастури саралашини муваффақиятли якунлади. У рақибларини қарийб 30 сониядан ошиқроқ вақтга ортда қолдириб, А финали чиптасига эга чиқди.


Ўқ отувчимиз Нигина Саидқулова 10 м масофага пневматик тўппончадан ўқ отиш баҳсларида 570 очко жамғариб, 20-натижани қайд этди. Бу унга финал чиптасини қўлга киритиши учун камлик қилди. Шунингдек, скет дастурида чиқиш қилган Руслан Утаганов, Бекзод Абдураҳимов ҳамда Беҳруз Шарапов ҳам саралашдан ўта олишмади.


Академик эшкак эшувчиларимиз иштирокидаги барча саралаш баҳслари биз учун муваффақиятли якунланди. Шаҳбоз Холмурзаев яккалик йўналишида А финалига йўл олди. Меҳрожбек Маматқулов ва Павел Сорин жуфтлиги биринчи саралаш гуруҳида 6:14.71 сония натижа билан биринчи бўлди ва А финали масаласини ҳал қилди. Худди шундай тарзда Максим Голубев ва Алишер Турдиев жуфтлик йўналишида медаллар учун курашни давом эттирадиган бўлди. Бундан ташқари, аёллар тўртлиги дастурида ҳам А финали йўлланмасига эга чиқилди.


10:01. Эркаклар ўртасида велошоссе бўйича гуруҳ пойгалари ниҳоясига етди. Биз учун медалсиз. Марра чизиғини Никита Цветков 12, Муроджон Холмуродов 18, Диёр Тохиров эса 20-бўлиб кесиб ўтди.


9:57. Қиличбозларимиз мусобақани ғалабалар билан бошлашди. Сабля йўналишидаги баҳсларда Муса Аймуратов япониялик Шидо Суморини 15:5, Исломбек Абдазов эса қувайтлик Амар Аламмарини 15:9 ҳисобида мағлуб этди. Ҳар икки спортчимиз нимчорак финал босқичида.


9:38. Алимардонова бронза медали учун кечган баҳсда Малайзия вакиласи Шаҳмаларани Чандранга 2:3 ҳисобида имкониятни бой берди.


9:35. Асел Эркебаева мўғулистонлик рақибасини 4:1 ҳисобида мағлуб этди.


9:30. Стол тенниси. Аружан Камалова непаллик рақибасини 4:0 ҳисобида мағлубиятга учратиб, иккинчи босқичга йўл олди.


9:25. Сузиш. 100 метрга чалқанча сузиш баҳсларида Паризод Абдукаримова 1:05.34 натижа кўрсатди. 18-ўрин спортчимизга финалга чиқишга етарли бўлмади.


9:22. Стол тенниси. Микс баҳсларида Хитойга 0:3 ҳисобида ютқаздик.


9:20. Каратэчимиз Гулшан Алимардонова дастлабки босқичда таиландлик Сирикамонматени, чорак финалда эса Саудия Арабистони вакили Жоуд Мяжанни таслим этди, афсуски, ярим финал босқичида ҳамюртимиз малайзиялик рақибаси олдида ожиз қолди. Энди у бронза медали учун кураш олиб боради.



23 сентябрь куни мусобақада иштирок этадиган ўзбекистонлик спортчилар рўйхати билан танишинг: 

(Тошкент вақти билан)


Велоспорт, шоссе, финал - 5:00 - Муроджон Холмуродов

Велоспорт, шоссе, финал - 5:00 - Диёр Тохиров

Велоспорт, шоссе, финал - 5:00 - Никита Цветков

Академик эшкак эшиш, эркаклар - 5:00 - Шаҳбоз Холмурзаев

Академик эшкак эшиш, эркаклар жуфтлиги - 5:20 - Меҳрожбек Маматқулов/Павел Сорин

Ўқ отиш, аёллар, 10 м тўппончадан - 5:45 - Нигина Саидқулова

Ўқ отиш, эркаклар, скет - 6:00 - Руслан Утаганов

Ўқ отиш, эркаклар, скет - 6:00 - Бекзод Абдураҳимов

Ўқ отиш, эркаклар, скет - 6:00 - Беҳруз Шарапов

Ўқ отиш, эркаклар жамаовий, скет - 6:00 - Бекзод Абдураҳимов, Беҳруз Шарапов, Руслан Утаганов

Қиличбозлик (рапира), аёллар - 6:00 дан сўнг - Полина Волобоуева

Қиличбозлик (сабля), эркаклар - 6:00 дан сўнг - Муса Аймуратов

Қиличбозлик (сабля), эркаклар - 6:00 дан сўнг - Исломбек Абдазов

Академик эшкак эшиш, эркаклар жуфтлиги - 6:10 - Максим Голубев/Алишер Турдиев

Сузиш, 100 м чалқанча усулда - 6:25 - Паризод Абдукаримова

Стол тенниси, аралаш жамоавий дастур - 6:40 - Ўзбекистон - Хитой

Академик эшкак эшиш, аёллар тўртлиги - 6:50 - Райҳон Сатторова/Мария Сергеева/Анна Аксенова/Айдана Сметуллаева

Каратэ, аёллар - 8:05 - Гулшан Алимардонова - Сирикаммонатте Чокпрасертгул (Таиланд)

Стол тенниси, аёллар - 8:05 - Аружан Камалова - Евана Тапа (Непал)

Стол тенниси, аёллар - 8:50 - Асель Эркебаева - Буренжаргал Санжаа (Мўғулистон)

3х3 баскетбол, аёллар - 10:05 - Япония - Ўзбекистон

Академик эшкак эшиш, аёллар - 10:10 - Анна Пракатен

Сув полоси, аёллар - 10:30 - Ўзбекистон - Таиланд

Академик эшкак эшиш, эркаклар - 10:30 - Фирдавс Охунов

Академик эшкак эшиш, эркаклар жуфтлиги - 11:00 - Шаҳзод Нурматов/Собиржон Сафаролиев

Академик эшкак эшиш, аёллар жуфтлиги - 11:20 - Анна Аксенова/Айдана Сметуллаева

Гандбол, аёллар - 11:30 - Ўзбекистон - Корея Республикаси

Сквош, эркаклар - 11:30 - Муҳаммадмустафо Абдураҳмонов - Санжей Жива (Малайзия)

Академик эшкак эшиш, эркаклар тўртлиги - 11:40 - Шаҳбоз Холмурзаев/Давржон Давронов/Меҳрожбек Маматқулов/Павел Сорин

Академик эшкак эшиш, эркаклар тўртлиги - 12:00 - Фазлиддин Каримов/Дилшоджон Худойбердиев/Максим Голубев/Алишер Турдиев

Сквош, аёллар - 12:15 - Анна Югай - Инн Вай Ёнг (Сингапур)

Сквош, аёллар - 12:15 - Маннона Мамажонова - Рьё Боям (Корея Республикаси)

Чим устида хоккей, аёллар, 13:00 - Ўзбекистон - Япония

Сквош, эркаклар - 13:00 - Яҳёхон Назиров - Лау Ц Кван (Гонгконг)

Оғир атлетика, аёллар (53 кг) - 13:00 - Нигора Абдуллаева.

 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг