UZ

Сўнгги янгиликлар

14:09Фабио Каннаваро: “Мақсадим ва орзуим — Италия терма жамоасини бошқариш” 0 13:38"Уни шунчалик ҳурмат қиламанки, юзига яна зарба бера олмайман" - Топурия собиқ рақиби ҳақида 0 13:07"Жастин ҳеч ким эмас. У ҳеч нарсани ҳал қилмайди". Топурия Гэтжи билан реванш ҳақида фикр билдирди 0 12:36Самбо бўйича Жаҳон чемпионатининг тантанали очилиш маросимидан ФОТОРЕПОРТАЖ 0 12:04Инфантино ЖЧ иштирокчилари сони борасида қарор қабул қилди 0 11:28Ислам Махачев Хабиб билан самбо қоидалари бўйича кўргазмали беллашув ўтказишга тайёрми? 0 10:42Бектемир Мелиқўзиев рақибини нокаутга учратди 0 10:07Самбочиларимиз Жаҳон чемпионатининг биринчи куни 6 та медаль қўлга киритишди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 09:36Фабио Каннаваро: “Ҳақиқий лидерни жамоанинг ўзи танлайди” 0 09:05"Лаънати Конор". Сехудо UFC`ни Макгрегор билан шартномани узайтирмасликка чақирди 0 08:34ONE чемпиони Ислам Махачевни адабини бериб қўймоқчи 0 08:03Карлос Пратес Ислам Махачев билан жанг учун сўнгги муддатни белгилади 0 07:32Фабио Каннаваро: “Илгари муаммолар кийиниш хонасида ҳал қилинарди, ҳозир эса...” 0 07:01UFC Fight Night 293 тарози натижалари. Асосий жанг иштирокчиси рақибидан 10 кг оғир чиқди 0 20:26Махачев Колби Ковингтоннинг таклифини қабул қилди: "Унинг ҳеч қандай имконияти йўқ!" 0

23 фев 07:42
Янгиликлар

Бошқалар

Осиё хоккей федерацияси томонидан махсус мукофотга лойиқ топилдик

Ўзбекистон Чим устида хоккей федерацияси раиси Баҳодир Аҳмедов илк бор қитъа федерациясининг ижроия қўмитаси аъзолигига сайланди.

Ўзбекистон Чим устида хоккей федерацияси раиси Баҳодир Аҳмедовга мамлакатда спортнинг ушбу спорт турини ривожлантиришда амалга оширилаётган ижобий ишлари учун ОХФнинг махсус мукофоти топширилди. Шунингдек, у илк бор қитъа федерациясининг ижроия қўмитаси аъзолигига сайланди.

Айни пайтда Япониянинг Гифу шаҳрида Осиё хоккей федерациясининг Конгресси бўлиб ўтмоқда. Унда қитъамизнинг федерацияга аъзо барча мамлакатлари вакиллари, жумладан, Ўзбекистон чим устида хоккей федерацияси раиси Баҳодир Аҳмедов ҳам иштирок этмоқда. Кеча бошланган Конгресс кун тартибидаги масалалардан ташқари ташкилий масалалар ҳам кўрилмоқда. Шулардан бири, Осиё хоккей федерацияси Ўзбекистонда чим устида хоккей спорт турини ривожлантиришда амалга оширилаётган улкан кўламли ижобий ишлари учун федерациямиз раҳбарини махсус диплом ва медаль билан тақдирлагани бўлди. Энг муҳими, Ўзбек Чим устида хоккей спорт тури бўйича илк бор вакилимиз – Баҳодир Аҳмедов Осиё хоккей федерацияси ижроия қўмитасининг аъзолигига қабул қилинди.

Федерациямиз раҳбари шунингдек, мамлакатимиз чим хоккейи манфаати йўлида яна бир қатор келишувларни ҳам амалга оширмоқда. Ёдингизда бўлса, ўтган йилнинг кузида федерация раҳбари ҳамда бош котиби Ҳиндистоннинг Деҳли шаҳрида Чим устида хоккей халқаро федерациясининг 46-Конгрессида иштирок этиб, шу соҳанинг Осиё ва Жаҳон бўйича мутасадди раҳбарлари билан учрашган, амалий ишлар бўйича мунозаралар олиб борган эди. 

Бунинг натижаси ўлароқ мамлакатимизда чим устида хоккей спорт турини янада ривожлантириш мақсадида Ўзбекистон чим устида хоккей федерациясига 400 минг АҚШ долларлик халқаро талабларга жавоб берувчи махсус майдон қопламасини қуриб бериш, спортнинг бу турига оид спорт анжомларини ажратиш, пойтахтимизда келаси йили чим устида хоккей бўйича Халқаро турнир ташкил этиш каби масалалар ижобий акс топганди. Б.Аҳмедов Конгресс баҳонасида манашу келишувни расмийлаштиришга, яъни шартномага томонларнинг имзо чекишига муваффақ бўлди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг