03 июл 18:29
Янгиликлар
Бокс/ММА
Оскар Де Ла Хойя Турки Ал аш Шайхга мурожаат қилди
Оскар Де Ла Хойя Турки Ал аш Шайх ва SELA компаниясига нисбатан танқидий фикр билдирди.
"Турки ва SELA, сизлар истаган жангчини чақириб, хоҳлаганингизча жанг ташкил қила олмайсизлар. Жангларни ҳам истаган платформангизда трансляция қила олмайсизлар. Шунинг учун ҳам сизларга қарши турли томонлардан суд даъволари берилмоқда. Шунинг учун ҳам Фрэнк Уоррен ва Эдди Ҳирн иштирокида тинчлик саммитини чақиришга мажбур бўлдингизлар — ахир бу урушни ўзингиз бошлагансизлар", — деди Де Ла Хойя.
Аввалроқ Турки Ал аш Шайх йирик бокс промоутерлари билан улар ўртасидаги келишмовчиликларни бартараф этиш мақсадида музокаралар ўтказгани ҳақида хабар берилган эди.
Ҳавола :
Манба : EverythingBoxing
Фикрлар