16 авг 13:47
Янгиликлар
Футбол
Ўйин вақтида ҳушидан кетган Мусиаланинг соғлиғи ҳақида маълумот берилди
"Бавария" спорт директори Макс Эберль "РБ Лейпциг"га қарши ўртоқлик ўйинида ҳушидан кетган жамоа футболчиси Жамал Мусиаланинг соғлиғи ҳақида маълум қилди.
"У билан ҳаммаси жойида ва энг муҳими шу", — дейди Эберльнинг сўзларини келтирган "Bild".
Ҳодиса учрашувнинг 83-дақиқасида, 23 ёшли футболчи гол урганидан кўп ўтмай содир бўлди. Жамоадоши Исмаэль Сайбари Мусиаланинг тоби қочганини ўз вақтида пайқаб, уни ушлаб қолишга улгурди — шу сабабли ўйинчи майсага йиқилмади. Шифокорлар бир неча дақиқа давомида футболчига ёрдам кўрсатишди. Шундан сўнг Мусиала майдонни мустақил тарзда тарк этди, унинг ўрнини эса Бара Ндиайе эгаллади.

Ҳавола :
Фикрлар