UZ

Сўнгги янгиликлар

18:02Нидерландия клубларининг Ўзбекистонга иккинчи ташрифи: ёнилғисиз самолёт, заҳарланган меҳмон ҳамда бир ҳовуч доллардан иборат пора 0 17:23Оқ уй UFC турнирига суд даъвоси таҳдид солмоқда 0 16:57"Спортдаги фаолиятим узоқ бўлмайди" - Илия Топурия 0 16:26Ислам Махачев: "Мен учун спортни чемпион сифатида тарк этиш муҳим" 0 15:54Тарихий тўқнашув: Нидерландия Ўзбекистоннинг Европадан бўлган 17-рақибига айланади 0 15:22Самбочиларимиз Франциядаги халқаро турнирда иштирок этишди 0 14:53Царукян Топурия - Гэтжи жангига миллион доллар тикди + ФОТО 0 14:27Тошкент туманида анъанавий "Keles Open" халқаро турнири ўтказилди 0 13:45ПСЖ юлдузларини "Реал"га сотишга тайёрми? 0 13:22Бобур Абдулазизовнинг навбатдаги рақиби мағлубиятсиз одимлаётган Марсель Нурланбек бўлади 0 12:52Формула-1. Андреа Кими Антонелли — Монако Гран-приси ғолиби! 0 12:19Жамолиддин Раҳмонжонов Octagon 87 турнирида жанг қилади + ПОСТЕР 0 11:56Ҳожиакбар Алижонов ЖЧ-2026 илк турида ўйнамайдими? 0 11:19Дзюдочиларимиз халқаро ўқув-машғулот йиғини учун Хорватияга йўл олди 0 10:53Кудерметова икки ғалаба эвазига The HSBC Championships асосий тўрига йўл олди, Раҳимова эса... 0

09 апр 23:00
Янгиликлар

Бокс/ММА

Ўзбек боксчилари "Golden Belt" халқаро турнирида умумжамоа ҳисобида биринчи бўлишди

Теглар :  Golden Belt
Руминияда бокс бўйича халқаро "Golden Belt" турнири ўз ниҳоясига етди.

Бугун мусобақанинг финал беллашувлари ўтказилди.

-48 кг вазн тоифасида Асилбек Жалилов украиналик рақибини мағлубиятга учратиб, олтин медалга сазовор бўлди. Олтин! 

-54 кг вазнли Шахзод Музаффаров грузиялик рақибидан устун келди. Иккинчи олтин!

-67 кг вазн тоифасида Жавлонбек Йўлдошевнинг грузиялик рақиби Гурули Лаша рингга чиқмади. Боксчимиз автоматик тарзда ғалаба қозонди. Учинчи олтин!

-75 кг: Абдулазиз Абдупаттаев - Саиджамшид Жаффаров жангида Саиджамшид ғалаба қозонди! Тўртинчи олтин ва биринчи кумуш!

-80 кг: Дилшодбек Рўзметов - Одилжон Аслонов. Аслоновда кичик жароҳат борлиги сабаб рингга чиқмади. Рўзметовда олтин. Аслоновда кумуш!

-92 кг: Диёрбек Ўралов грузиялик Гиорги Тчигладзега ютқазиб қўйди. Кумуш! 

+92 кг: Лазизбек Мулложонов Жаҳонгир Зокировни мағлубиятга учратди! Бизда олтинчи олтин ва тўртинчи кумуш.

Кеча ярим финал якунларига кўра, уч нафар боксчимиз - Дилшод Абдумуродов (-57 кг), Шунқор Абдурасулов (-60 кг) ва Шоҳрухбек Кенжаев (-63,5 кг) бронза медалини қўлга киритганди.


Шу тариқа, Ўзбекистон терма жамоаси боксчилари мусобақада 6 та олтин, 4 та кумуш ва 3 та бронза медалини қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида биринчи бўлишди. 

Терма жамоамиз сафида қуйидаги боксчилар совриндор бўлди:  

Олтин: 

-48 кг: Асилбек Жалилов

-54 кг: Шаҳзод Музаффаров 

-67 кг: Жавлон Юлдашев

-75 кг: Саиджамшид Жафаров 

-80 кг: Дилшод Рўзметов 

+92 кг: Лазизбек Мулложонов 


Кумуш: 

-75 кг: Абдулазиз Абдупаттаев 

-80 кг: Одилжон Аслонов 

-92 кг: Диёр Ўралов 

+92 кг: Жаҳонгир Зокиров


Бронза: 

-57 кг: Дилшод Абдумуродов 

-60 кг: Шунқор Абдурасулов

-63,5 кг: Шохрухбек Кенжаев

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг