25 июл 19:26
Янгиликлар
Бокс/ММА
Ўзбек боксчиларининг қозоғистонлик собиқ рақиби проф рингда дебют қилади
Эртага Беларуснинг Минск шаҳрида профессионал бокс оқшоми ташкил этилади.
Ушбу жанг оқшоми доирасида қозоғистонлик чарм қўлқоп устаси, 2019 йилги Осиё чемпиони (-81 кг) Бек Нурмаганбет профессионал боксдаги дебютини нишонлайди. Ушбу жангда Бек венгриялик Тамас Ласкага қарши рингга кўтарилади.
Маълумот учун, 22 ёшли Нурмаганбет ҳаваскор боксдаги фаолияти давомида Бектемир Мелиқўзиев ва Дилшодбек Рўзметовларга қарши жанг қилган. 2018 йили ўтказилган жангда Бектемир Мелиқўзиев уни мағлуб этган. 2019 йилги Осиё чемпионатида эса Нурмаганбет Дилшодбек Рўзметовдан устун келган.
Ҳавола :
Манба : Kaz Pro Boxing
Фикрлар