UZ

Сўнгги янгиликлар

21:36Эртага 4 нафар боксчимиз Осиё чемпионатида рингга кўтарилади (рўйхат) 0 21:14Элит ОЧЛ. ​Остон Ўрунов гол урган баҳсда "Персеполис" камбэк намойиш этди 0 20:51Ўзбекистон томони Осиё Олимпия кенгашидан Тошкент-2025 ёшлар Осиё ўйинларини бир йилга кечиктиришни сўрагани маълум бўлди 0 19:02Алжемейн Стерлинг: "Фаолиятимни UFC чемпиони сифатида якунлашни истайман" 0 18:39Арман Царукян: "Умид қиламанки, UFC 310дан сўнг буни эълон қилишади" 0 18:18"Реал" Асенсиога шартнома таклиф қилади 0 17:55Фьюри Усик билан реваншда неча кг вазн билан чиқиши айтилди 0 17:33Отабек Умаров бошчилигида боксчиларимизнинг Лос-Анжелес-2028 ёзги Олимпия ўйинларига тайёргарлиги кўриб чиқилди 0 17:20Пара Осиё ўйинлари-2025 ҳам Тошкентда ўтказилмайди 0 17:10Макгрегорнинг рафиқаси эрининг зўрлашда айбланганига қандай муносабат билдирди? 0 16:48Осиё Олимпия кенгаши ёшлар ўртасидаги Осиё ўйинлари мезбонлиги нима сабабдан Тошкентдан олинганига изоҳ берди 0 16:48Муҳаммад Салоҳ Рунига етиб олди 0 16:25"Чемпион бўлганимдан сўнг Оливейрага реванш бераман" - Царукян 0 16:02Мадримов нокаутга учратган Магомед Курбанов Тим Цзюни жангга чорлади 0 15:39UFC собиқ чемпионининг навбатдаги жанги санаси ва манзили маълум бўлди 0

30 авг 15:01
Янгиликлар

Бокс/ММА, Қизиқарли!

Ўзбек боксига тамал тошини қўйган америкалик - Сидней Жексон ҳақида биласизми?

Ўзбекистонда америкаликлар келиб яшаганини камдан-кам ҳолларда кўриш мумкин.

Шундан инсонлардан бири бокс бўйича Америка чемпиони, 1916 йилда ўз хоҳишига кўра Туркистон генерал губернаторлигига келган Сидней Жексон бўлади.

Синдей Нью-Йоркдаги камбағал оилалардан бирида туғилади. Унинг онаси эртаю-кеч тикув дастгоҳида ишлар эди, отаси эса кимё заводда оддий ишчи бўлиб ишлаган. Тез орада Жексонинг ота-онаси қаттиқ касал бўлиб қолишади, уларда даволаниш учун пул йўқлиги сабабли Сиднейлар оиласи боқувчиларидан айрилишади. Шундан сўнг, бўлажак чемпион тикув цехига ишга киради. Жексон 12 ёшидан боксга боришни бошлайди. У вақтларда профессионал бокс энди ривожланиш босқичига кириб бормоқда эди. Шунда Жексон уларни камбағалликдан фақатгина бокс қутқариб қолишини англади. 

Биринчи жаҳон урушига қадар Жексон енгил вазн тоифасида АҚШнинг энг зўрларидан бирига айланиб бўлганди. У АҚШ чемпионлигини қўлга киритади. Жексон Лондонга жамоаси билан иштирок этиш учун кетади ҳамда у ерда анчагина пулга эга бўлади. Жексон Ўзбекистонда дастлабки бокс тўгарагини очган инсон ҳисобланади. Уни Тошкентга келиб қолиши ҳам қизиқ бўлган. Қаҳрамонимиз Лондон сафаридан сўнг Москвага учрашувга боради, лекин жаҳон уруши туфайли ғарбий йўналиш ёпилиб қолади. Бунинг натижасида Жексонда фақатгина биттагина йўл қолади - у ҳам бўлса Афғонистондан ўтиб бориш эди. Сид ҳамда дўсти Френки Тошкентга чипта олишга қарор қилишади. Шу тариқа Сидней Львович Тошкентда қолиб кетади. У уйига кетишга ҳаракат қилади, лекин бунинг имкони бўлмаганидан сўнг, унга қандайдир иш топиб ишлашни маслаҳат беришади. Жексон тикув фабрикасига ишга киради, қунт билан рус тилини ўрганишни бошлайди, бундан ташқари кураш ҳамда бокс билан жиддий шуғулланишда давом этади. Жексон 1919 йилнинг баҳорида Ғарбий фронтда жанг қилишга мажбур бўлади. Уруш якунига етганидан сўнг Сидней Жексон паспортини почтадан АҚШга юборади. 



Буюк князь Романовга тегишли бўлган қаср тортиб олинганидан сўнг, у ерда бир нечта спорт турлари учун тўгараклар ташкил этилди. Бокс тўгарагини олиб бориш эса Жексонга юклатилди. Шу тариқа, Ўзбекистонда дастлабки бокс сабоқларини берувчи тўгарак пайдо бўла бошлади. Жексон жуда мукаммал ишлашга ҳаракат қилди, унинг спорт залида Москвада ҳам йўқ нарсалар пайдо бўлди. У бокс учун керакли анжомларни барчасини тайёрлашни уддалади. Унинг дастлабки шогирдларига тегишли барча маҳсулотлар қўлбола бўлган. Сидней тошкентлик болаларни сузишга ҳам ўргата бошлади. Сиднейнинг шогирдлари кейинчалик нафақат спорт оламида, балки бошқа соҳаларда етук инсон бўлиб етишади. Унинг шогирдларидан 5 нафар доктор, 30 нафар фан номзодларини етишиб чиқди. Жексонинг ўзи эса «СССР қаҳрамони» ҳамда СССР тарихида биринчи бўлиб «СССРда хизмат кўрсатган спорт мураббийи» унвонига сазовор бўлган. 



2002 йилда Сидней Жексон ҳақида ҳужжатли фильм олишади. Журналист А.Самар Жексонинг қизидан интервью олишга эришади. «Отам Тошкентда доим ҳам эркин юролмаган. Чунки у америкалик бўлгани сабабли ҳар дақиқада уни жосус деб қамоққа олиб кетишлари мумкин эди. Жаҳон уруши якунига етганидан сўнг кўплаб америкалик асирлар пахта теришга мажбур қилинади, лекин Жексоннинг омади юришиб, у бу ишни қилмаган»,-деб интервью берган Сиднейнинг қизи. 


Узоқ йиллар давомида Жексон АҚШга бориб, яқинлари билан кўришишни орзу қилган. Лекин, бу орзусига фақатгина қариганда эришади. Ўшанда унинг синглиси БМТ саммити давомида СССРга келиб у билан кўришади. Намангандаги дастлабки бокс тўгараги 50-йилларда очилган. У ерда болалар билан Ахмаджон Дадажонов, Николай Мирков и Тохир Ходжиев каби мураббийлар ишлашган. Бу инсонларнинг барчаси Сидней Жексонинг шогирдлари бўлган. Комолов айнан Жексон қўл остида жаҳонни забт этган. Бугунги кунда ўзбек бокси жаҳонда энг кучлилар қаторига киришга энг катта сабабчи айнан Сидней Жексон ҳисобланади. Ўзбек бокс афсонаси ҳамда асосчиси Сидней Жексон 1968 йилда бу ёруғ оламни тарк этди.

Мавлон Шукурзода

Ниғмонхўжа Нозимов таржимаси

Рейтинг: +4   

Фикрлар

+1   
30 авг 16:41:31
KING RING
Sidney jekson xotira turniri boʻlar edi. Nega oʻtkazilmay qoʻydi. Shu haqida ham batafsil maʼlumot berib yuboringlar. Surishtirib
   
30 авг 23:05:01
Suhrob Imomov
Uzbek boksining poydevori uzoq yillarga borib taqalarkan. Bu muvvaqqiyatlar uz uzidan emas. Xotira turniri nega utkazilmayapdi? Jurnalist malodets!
   
30 авг 15:46:22
Бек Махмудов
Ha yahshi
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг