UZ

Сўнгги янгиликлар

20:18Расман: Лапорта Хави янги мавсумда ҳам "Барселона"да қолишини маълум қилди 0 19:57Навбатдаги бокс - ММА тўқнашуви? Райан Гарсия ва Шон О'Мэлли жанги учун музокаралар бошланди 0 19:36Кроуфорднинг мураббийи Мадримовни Головкин билан таққослади 0 19:15Махачев орзусидаги жангни айтди 0 18:54Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе Саудия Арабистонига қарши кечадиган баҳс олдидан нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани) 0 18:32Кроуфорд Мадримов ҳақида: "У оёқда жуда яхши ишлайди" 0 18:11Новак Жокович Париж Олимпиадасидаги чемпионлик ҳақида гапирди 0 17:50Ислам Махачев Арман Царукянининг "сирларини" фош қилди 0 17:28Осиё Кубоги. Ўзбекистон Саудия Арабистонига қарши тўлиқ оқ либосда ўйнайди 0 17:07Зубайра Тухугов UFCдан ҳайдалиши сабабини айтди 0 16:46Рафаэль Надалнинг "Ролан Гаррос"да иштирок этиши сўроқ остида 0 16:25Кроуфорд нима учун Исроил Мадримовга қарши жанг қилмоқчи эканлигини айтди 0 16:04"Манчестер Юнайтед" Марсьялнинг нархини эълон қилди 0 15:43Чемпион Леон Эдвардснинг навбатдаги жанг тафсилотлари маълум 0 15:22Париж-2024 стартига 3 ойдан камроқ вақт қолди. Олимпиада Ўзбекистон ҳудудида трансляция қилинадими? 0

11 сен 19:12
Янгиликлар

Дзюдо

Ўзбек дзюдосида янги давр бошланяпти

Инсоният тарихида энг узоқ кутилган Токио-2020 Олимпиадаси тарих саҳифаларидан жой олганига бир ойдан ошди.

Мусобақанинг эртаси куниданоқ, яъни 9 августдан Париж-2024 Олимпия ўйинлари цикли бошланди.

Хабарингиз бор, Токио татамиларида Давлат Бобонов томонидан қўлга киритилган бронза медали дзюдо терма жамоамиз учун ягоналигини сақлаб қолди. Албатта, дзюдочиларимиздан кўпроқ медаллар кутгандик. Лекин ҳар доим ҳам кўзланган мақсадга эришилавермас, орзулар рўёбга чиқавермас экан. Олимпиада умуман бошқа даражадаги мусобақа экани яна бир бор ўз исботини топди. Аммо, ҳар қандай ҳолатда ҳам олимпия ўйинларидаги иштирокимиз, йўл қўйилган хато ва камчиликлар атрофлича муҳокама қилинади. Хатоларни такрорламаслик чоралари кўрилади. Истиқболли режалар амалиётга тадбиқ этилади.

Шу мақсадда Ўзбекистон дзюдо федерацияси раҳбарияти нафақат Париж-2024, балки Лос-Анжелес-2028 Олимпиадалари учун тайёргарликни ҳозирнинг ўзидан бошлади. Илк қадам сифатида вилоятларда фаолият юритаётган мураббийлар билан учрашув ташкил этилди. Терма жамоага муносиб номзодларни айнан шу мураббийлар тайёрлаб беришини инобатга олсак, бу қарор нечоғлиқ тўғри экани ойдинлашади. 

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасида ўтган тадбирда МОҚ раиси Рустам Шоабдураҳмонов, МОҚ раиси ўринбосари, мамлакат дзюдо федерацияси раиси Азизжон Камилов иштирок этди. Учрашув аввалида Токио-2020 Олимпиадаси ва ундаги бошқа спорт турлари қатори дзюдочиларимизнинг иштироки атрофлича муҳокама қилинди.   

"Аввало, спортчиларимизнинг Токио-2020 Олимпиадасига ҳар томонлама юқори савияда тайёргарлик кўришлари учун барча шароитларни муҳайё қилиб берган шахсан Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёевга раҳмат айтмоқчиман. Ҳақиқатан ҳам бу даражада эътибор бўлмаган. Айрим спорт турларида кутилмаган ютуқларга эришдик. Баъзиларида кутганларимиз имконият даражасида қатнаша олишмади. Бу Олимпиадада ёшларимизнинг нисбатан яхшироқ қатнашганига гувоҳ бўлдик. Ҳали Олимпиададаги спортчиларимизнинг иштироки федерациялар кесимида муҳокама қилинади. Кейинги Олимпиадага уч йил вақт қолмоқда. Келаси йил Осиё ўйинлари ҳам бор. Шу боис, бўлажак нуфузли мусобақаларга ҳозирнинг ўзидан жиддий эътибор қараташимиз шарт. Олимпиадага тайёргарлик тизими ишлаб чиқилган ва тез кунда федерацияларга тақдим этилади. Олимпия терма жамоасига номзод спортчи бир йилда камида 300 кун бизнинг ихтиёримизда бўлади. Фақат тайёргарлик, бошқа иш билан чалғиш бўлмайди. Ҳукумат томонидан барча шароитлар ортиғи билан муҳайё қилиб бериляптими, демак унга натижа билан жавоб беришимиз шарт. Бошқача бўлиши мумкин эмас", - деди МОҚ раиси. 

Шундан сўнг МОҚ раиси ўринбосари, мамлакат дзюдо федерацияси раиси Азизжон Камилов ҳам Олимпиада таассуротлари билан ўртоқлашди. 

"Биринчи мартта бундай катта нуфуздаги мусобақани жонли равишда кузатиб бордим ва айтишим мумкинки, бу умуман бошқа олам. Олимпиада ўз номига муносиб турнир эканига гувоҳ бўлдим. Бу мусобақада ҳар доим ҳам кучлилар ғалаба қозонавермас экан. Лекин бу натижаларимиз бундан ҳам яхши бўла олмаганига бир баҳона эмас. Шунчаки, у ердаги атмосферани сизлар билан бўлишгим келди. Мусобақанинг ҳаяжони жуда кучли. Спортчи рақибидан олдин ўз ҳаяжонини енга билиши керак экан. Кўп спортчиларга шу нарса панд бериб қўяди. Мен бежиз юқорида Олимпиадани илк бор жонли тарзда томоша қилиб, у ердаги жараённи ўз бошимдан ўтказдим деб айтмадим. Париж-2024 Олимпиадасига тайёргарлик кўришда ўзим учун керакли хулосаларни чиқариб олдим. Рустам Мавзурович айтганларидек, бўлажак олимпия ўйинларига тайёргарлик умуман бошқача бўлади. Бугун бу ерга сизларни йиғишимизнинг асл сабаби ҳам шу. Терма жамоаларга муносиб номзодларни айнан сизлар етказиб берасизлар. Жойларда ишлар йўлга тўғри йўлга қўйилсагина, биз олий мақсадимизга эришишимиз мумкин. Шаффоф селекция жараёнига эътибор қаратишимиз керак. Таниш-билишчилик, бу мени шогирдим деган иллатлардан воз кечишимиз лозим. Энг кучли дзюдочи терма жамоа аъзоси бўлишини таъминлашимиз керак. Акс ҳолда кўзланган ютуқларга эриша олмаймиз". 

Шундан сўнг йиғилишнинг савол-жавоб қисмига ўтилди. Унда вилоятлардан келган мураббийлар жойлардаги муаммолар, ўзларини қийнаётган масалалар юзасидан фикрларини билдирдилар. Ўқув-машғулот йиғинларига терма жамоага номзод дзюдочиларнинг шахсий мураббийлари ҳам чақирилиши керак деган таклифни илгари сурдилар. Мураббийлар аксарият савол ҳамда таклифларига шу ернинг ўзида жавоб олдилар. Қолган масалалар бўйича федерация қошида махсус ишчи гуруҳ тузилиб, қисқа муддат ичида муаммоларнинг ечимини бериш вазифаси юклатилди. 

Йиғилиш сўнггида Азизжон Камилов федерация Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, Туризм ва спорт вазирлиги билан ҳамкорликда бир қатор истиқболли режаларни амалга ошириш бўйича амалий ҳаракатларни бошланганини маълум қилди. Унга кўра, мураббий ва ҳакамлар белгиланган жадвал асосида хорижда ўтказиладиган семинарларга жўнатилади. Уларнинг тажриба ва малакасини ошириш бўйича катта ҳажмда ишлар олиб борилади. Бевосита юртимизга мураббийлик ва ҳакамлик йўналишида IJF мутасаддиларини таклиф этиб, семинарлар ўтказилади. Тез орада дзюдо Академиясининг қурилишига старт берилади. Ҳар бир вилоятда фақат дзюдо спорт тури билан шуғулланиш имконини берувчи дзюдо заллари фойдланишга топширилади. Бугунги кунда уларнинг аксариятида қурилиш ишлари давом этмоқда. Оқсаётган вилоятларга иш кўзини биладиган, дзюдони яхши кўрадиган, жонкуяр янги раҳбарлар тайинланади. IJF дастури доирасидаги "Мактабларда дзюдо" лойиҳаси кучайтирилади. Келаси йили Тошкент шаҳри мезбонлигида ўтадиган катталар ўртасидаги жаҳон чемпионатига кенг масштабда тайёргарлик ишлари олиб борилади.     

Бир сўз билан айтганда, ўзбек дзюдосида янги давр бошланмоқда. Мақсад - Токио-2024 Олимпиадасида олтин медалларни қўлга киритиш ва бу билан Ўзбекистон дзюдосида янги саҳифа очиш. Қолаверса, мамлакатимизга соғлом авлодни тарбиялаб, миллатга хизмат қиладиган ёшларни етказиб бериш энг устувор вазифалардан бўлади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг