UZ

Сўнгги янгиликлар

22:05Аичи-Нагоя. Замонавий бешкурашчиларимиз Осиё ўйинларидаги иштирокини бошлашди 0 21:50Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси: Олтита терма жамоамиз ҳам мусобақани ғалаба билан бошлади 0 19:02Макгрегор Холлоуэйга қарши жангдаги мағлубиятдан норози 0 18:24"Насаф"нинг Осиё Чемпионлар Лигаси 2 мусобақаси 1-туридаги рақиби ҳақида 0 17:45Акбар Абдуллаев ва яна 3 нафар спортчи DWCS турниридан кейин UFC билан шартнома имзолади 0 17:12Сув полочи қизларимизнинг Осиё ўйинларида қатнашадиган таркиби эълон қилинди 0 16:30Царукян тасдиқлади: UFC юлдузи Руффига қарши жангда унинг бурчагида бўлади 0 15:46Ямаль ўзини Месси, Роналду ва Марадона билан солиштирди 0 15:02Аичи-Нагоя-2026: спорт гимнастикаси бўйича эркаклар жамоамиз таркиби эълон қилинди 0 14:26Дана Уайт UFC 331 турнири учун янги бонусни эълон қилди 0 14:07"Агар унга ютқазсам, ҳаммаси нарсамни йўқотаман" - Арман Царукян 0 13:41Расман! Лазизхон Ўзбековга Холмурод Нурматовдан реванш олиш имкони берилди (ПОСТЕР) 0 13:15"Насаф" бугун ОЧЛ 2 мусобақасида ўз юришини бошлайди 0 12:442,5 млн доллар! Ҳатто ютқазган шахматчи ҳам миллионерга айланади 0 12:13Майкл Пейж: "Доғистонликлар зерикарли жанг кўрсатишади, лекин UFC`да қолишмоқда" 0

17 сен 15:40
Янгиликлар

Бошқалар

"Ўзбек жанг санъати" ўқув қўлланмаси тақдимоти ўтказилди

Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетида тақдмот бўлиб ўтди.

16 сентябрь куни Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган устоз, Ўзбек жанг Санъати федерацияси раиси, Халқаро тоифадаги спорт устаси, Бутунжаҳон миллий спортлар федерацияси (WОМАУ) вице-президенти Усмонов Пўлат Акрамович муаллифлигидаги "Ўзбек жанг санати" ўқув қўлланмаси тақдимоти ўтказилди. 

Ушбу ўқув қўлланма ўзбек тарихининг афсонавий арбоблари қандай қилиб ушбу жанг санъатининг асосларини қўйганлигини ёритиб беради. Уларга Алп Эр Тўнга, Жалолиддин Мангуберди, Темур Малик, Амир Темур, Бобур Мирзо киради. Бу қаҳрамонлар жанг санъатининг қадриятлари ва техникасини шакллантирган. Натижада жанг санъати нафақат ўзини ҳимоя қилиш усули, балки авлодларни илҳомлантириб, бирлаштириб келаётган чуқур маданий бойликка ҳам айланди.

Маълумот ўрнида: "Ўзбек жанг санъати" миллий спорт тури - ота-боболаримиздан қолган буюк мерос бўлиб, у Темурийлар жанг санъатининг замонавий кўриниши ҳисобланади. Бу янги якка кураш замирида “Темурийлар жанг усули”, “қўл санъати”, “кураш”, “етти тирсак” каби усулларнинг энг сара, мукаммал ҳаракатлари мужассамланган. 2009 йилдан "Ўзбек жанг санъати" миллий спорт турлари қаторига киритилди. 2025-2026-ўқув йилидан бошлаб эса Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетида "Ўзбек жанг санати" бўйича ўқув йўналиши очилди.

Мазкур дарслик ушбу йўналишда таълим олаётган талабаларга "Ўзбек жанг санати" асосларини ўргатишда асосий ўқув қўлланма бўлиши билан ҳам аҳамиятли бўлди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг