UZ

Сўнгги янгиликлар

14:09Фабио Каннаваро: “Мақсадим ва орзуим — Италия терма жамоасини бошқариш” 0 13:38"Уни шунчалик ҳурмат қиламанки, юзига яна зарба бера олмайман" - Топурия собиқ рақиби ҳақида 0 13:07"Жастин ҳеч ким эмас. У ҳеч нарсани ҳал қилмайди". Топурия Гэтжи билан реванш ҳақида фикр билдирди 0 12:36Самбо бўйича Жаҳон чемпионатининг тантанали очилиш маросимидан ФОТОРЕПОРТАЖ 0 12:04Инфантино ЖЧ иштирокчилари сони борасида қарор қабул қилди 0 11:28Ислам Махачев Хабиб билан самбо қоидалари бўйича кўргазмали беллашув ўтказишга тайёрми? 0 10:42Бектемир Мелиқўзиев рақибини нокаутга учратди 0 10:07Самбочиларимиз Жаҳон чемпионатининг биринчи куни 6 та медаль қўлга киритишди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 09:36Фабио Каннаваро: “Ҳақиқий лидерни жамоанинг ўзи танлайди” 0 09:05"Лаънати Конор". Сехудо UFC`ни Макгрегор билан шартномани узайтирмасликка чақирди 0 08:34ONE чемпиони Ислам Махачевни адабини бериб қўймоқчи 0 08:03Карлос Пратес Ислам Махачев билан жанг учун сўнгги муддатни белгилади 0 07:32Фабио Каннаваро: “Илгари муаммолар кийиниш хонасида ҳал қилинарди, ҳозир эса...” 0 07:01UFC Fight Night 293 тарози натижалари. Асосий жанг иштирокчиси рақибидан 10 кг оғир чиқди 0 20:26Махачев Колби Ковингтоннинг таклифини қабул қилди: "Унинг ҳеч қандай имконияти йўқ!" 0

26 апр 08:39
Янгиликлар

Бошқалар

Ўзбек спортида фанни ривожлантириш йўлида меморандум имзоланди

Ўзбек спортида фанни ривожлантириш йўлида меморандум имзоланди

25 апрель куни Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ҳамда Нидерландиянинг “Elsevier” компанияси ўртасида жисмоний тарбия ва спорт йўналишида илм-фанни ривожлантириш, спорт йўналишдаги илмий-педагог ходимлар томонидан Scopus va Science Direct халқаро илмий-техник маълумотлар базасидан кенг фойдаланишда ва бошқа масалаларни ривожлантириш бўйича ўзаро ҳамкорлик меморандуми имзоланди. 

Бундан ташқари, Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасида “Elsevier” (Нидерландия) компаниясининг Марказий Осиё минтақавий директори Алия Оспанова жисмоний тарбия ва спорт йўналишидаги илмий-педагог кадрлар учун маҳорат дарси ўтказди.

Маҳорат дарсида иштирокчиларга Scopus va Science Direct халқаро илмий-техник маълумотлар базасидан фойдаланиш ва илмий мақолаларни юқори импакт-факторга эга журналларда чоп этишга тайёрлаш масалалари батафсил тушунтириб берилди. Илмий мақолаларни дунёдаги энг йирик илмий-таҳлилий платформа - Scopus маълумотлар базасида нашр этишнинг асосий қоидалари, талаблари ҳақида тушунчалар берилди. 

Шунингдек, Алия Оспанова ўз маърузасида Scopus базасидан кенг фойдаланиш, хусусан профессор-ўқитувчилар илмий мақолалари таҳлили, иқтибослар сонини ҳисоблаш борасидаги маълумотларни келтириб ўтди. Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида илм билан шуғулланаётган барча тадқиқотчилар учун Elsevier компанияси томонидан беғараз услубий ёрдам берилиши таъкидланди.

Тадбирда “Elsevier” компаниясининг Ўзбекистон бўйича координатори Дилноза Алланазарова, Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси хузуридаги спорт тиббиёти бўйича Республика илмий-амалий маркази, Ўзбекистон Давлат жисмоний тарбия ва спорт университети, Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳузуридаги малака ошириш маркази, Ўзбекистон Миллий университетининг спорт йўналишидаги профессор-ўқитувчилари, илмий изланувчилари ҳҳамда илмий-педагог кадрлари иштирок этдилар. 



Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг