UZ

Сўнгги янгиликлар

19:50"Мен нафас ололмай қолгандим". Топурия Гэтжи билан жангда олган жароҳатларини очиқлади 0 19:19Йен Мачадо Гэрри октагонга қайтмоқда 0 18:48Хамзат Чимаев: "Мен ҳақиқий чемпионман!" 0 18:17Фабио Каннаваро: "Агар А Серия клубидан таклиф тушса, буни..." 0 17:46Фёдор Емельяненко Хабиб Нурмагомедов билан кўргазмали жангга розилик берди 0 17:15Нодирбек Якуббоев Freestyle Friday ғолиби! 0 16:44"Бизнинг ҳикоямиз ҳали тугамади". Топурия Гэтжи билан реванш ўтказиш нияти борлигини билдирди 0 16:13Романо Аргентинага қайтиши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишлар фонида Мессининг келажаги ҳақида гапириб ўтди 0 15:42Илия Топурия Ислам Махачев эҳтимолий жанг ҳақидаги саволга жавоб қайтарди 0 15:11Хабиб Роналдунинг терма жамоадан кетиши ҳақида: "Унга қилинган муносабатни бир сўз билан ифодалаб бўлмайди" 0 14:40Муросасиз кечаётган самбо бўйича жаҳон чемпионати беллашувларидан ФОТОРЕПОРТАЖ 0 14:09Фабио Каннаваро: “Мақсадим ва орзуим — Италия терма жамоасини бошқариш” 0 13:38"Уни шунчалик ҳурмат қиламанки, юзига яна зарба бера олмайман" - Топурия собиқ рақиби ҳақида 0 13:07"Жастин ҳеч ким эмас. У ҳеч нарсани ҳал қилмайди". Топурия Гэтжи билан реванш ҳақида фикр билдирди 0 12:36Самбо бўйича Жаҳон чемпионатининг тантанали очилиш маросимидан ФОТОРЕПОРТАЖ 0

28 авг 18:30
Янгиликлар

Бошқалар, Футбол

Ўзбекистон бугун Эронга қарши илк ўртоқлик учрашувини ўтказади

Футзал бўйича Жаҳон чемпионати финал босқичи ўйинларига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон терма жамоаси навбатдаги йиғинини ўтказиш учун Эроннинг Машҳад шаҳрига етиб келди.

Аввалроқ хабар берилганидек, мазкур йиғин давомида 28 ҳамда 29 август кунлари Эрон терма жамоасига қарши иккита ўртоқлик учрашуви ўтказилиши режалаштирилган.

Мазкур ўйинлардан олдин ҳар иккала терма жамоа бош мураббийлари матбуот анжуманида ОАВ вакиллари билан учрашдилар ва бўлажак ўйинлар олдидан ўз фикрларини билдиришди.

Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Хосе Мария Мендес ҳам, Эрон терма жамоаси устози Муҳаммад Нозималшари ҳам мазкур ўйинлар ҳар иккала терма жамоа учун ҳам сентябрь ойида Колмубияда старт оладиган Жаҳон чемпионати баҳсларига тайёргарлик жараёнини ўтаб беришини таъкидлашди.

Эслатиб ўтамиз, айнан Ўзбекистон ҳамда Эрон терма жамоалари Тошкентда ўтказилган футзал бўйича сўнгги Осиё чемпионати финалчилари ҳисобланишади. Ўзбекистон терма жамоаси мазкур қитъа чемпионатида иккинчи ўринни эгаллаган бўлса, Эрон терма жамоаси бир неча йиллик танаффусдан сўнг Осиёнинг энг кучли жамоаси номини яна ўзларига қайтариб олишган эди.

Маълумот учун, Эрон ҳамда Ўзбекистон терма жамоалари ўртасидаги илк учрашув 28 август куни бўлиб ўтади. Учрашуви маҳаллий вақт билан 17:00 (Тошкент вақти билан 17:30)да бошланади.

Эронга қарши илк ўйин олдидан ўтказилган машғулотларда Хосе Мария Мендез турли хил тактик схемаларни синовдан ўтказди ва асосий эътиборини қарши ҳужумга қаратди. Тошкентда ОАВ вакиллари билан бўлиб ўтган матбуот анжуманида терма жамоа бош мураббийи мазкур тактикани Жаҳон чемпионати баҳсларида ҳам синовдан ўтказишини айтиб ўтган эди.

Боиси, гуруҳ босқичидаги рақиблар – Колумбия, Португалия ҳамда Панама терма жамоалари асосий эътиборини ҳужумга қаратадиган жамоалар тоифасига киради.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг