UZ

Сўнгги янгиликлар

11:14Александр Усик Бивол ва Бетербиевни тилга олмаган ҳолда дунёнинг энг яхши 5 нафар боксчисини айтди 0 10:34"Бавария" "Боруссия"ни мағлуб этиб, 2026 йилги Германия Суперкубоги эгасига айланди 0 00:46Хотамбек Бойназаров иштирокидаги Mangu 4 асосий жанги биринчи раундда якунланди 0 00:23Mangu 4: Нодирбек Ахатжонов турнирнинг иккинчи асосий жангида октагонга чиқди 0 19:07Исроил Мадримов Президент томонидан давлат мукофоти билан тақдирланди 0 18:33Мунира Абдуллаева Жаҳон чемпионатида юртимиз шарафини ҳимоя қилади 0 17:36WBA чемпиони Роландо Ромеро: "100 миллион доллар эвазига ҳатто ўз отамнинг ҳам юзига ураман" 0 16:55"Барселона" Родри, Гордон ва Адейемини рўйхатдан ўтказди. Янги ўйинчилар "Эльче”га қарши майдонга тушишлари мумкин 0 16:06Бектемир Мелиқўзиев ҳақиқатан ҳам Армандо Ресендис билан жанг қиладими? Менежер жавоб берди 0 15:17Breaking! Жиззахда Формула-1 трассаси барпо этилиши мумкин! 0 14:21Бугун Андижон шаҳрида ММА бўйича Mangu 4 турнири ўтказилади 0 13:28Тошкентда жаҳон футболи афсоналари иштирокида спорт байрамлари ўтказилади 0 12:17Нурсултон Рўзибоев сўнгги спарринг машғулотини ўтказди (ФОТО) 0 11:25Беҳрузбек Усмонов - Жаҳон чемпионати совриндори! 0 19:02Царукян Топуриянинг эҳтимолий кейинги рақибини айтди 0

03 дек 21:32
Янгиликлар

Бокс/ММА

Ўзбекистон чемпионатида илк маротаба 8 нафар хорижий ҳакам фаолият олиб боради

Теглар :  Ҳакамлар
Хабар бериб ўтганимиздек, Ўзбекистон бокс федерацияси бокс ҳакамлари ва расмийлари фаолиятини ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиққан.

Стратегияга биноан, 5-6 декабрь кунлари Тошкент шаҳрида ўзбекистонлик ҳакамлар учун катта семинар ташкил этилмоқда. Семинарни AIBAнинг тажрибали инструкторлари Эндрью Коулфильд (Буюк Британия) ва Игорь Билецький (Украина) олиб боришади. Улар шунингдек, Ўзбекистон чемпионати давомида Evaluator (ҳакамларни баҳоловчи) сифатида ишлашади. Яъни, ушбу икки мутахассис Ўзбекистон чемпионатида ҳакамларимизни баҳолаб боришади.

Шунингдек, бокс бўйича Ўзбекистон чемпионатида илк маротаба хорижий ҳакамлар фаолият олиб боришади. 

Унга кўра, 8-14 декабрь куни Тошкентда ўтказиладиган Ўзбекистон чемпионатида қуйидаги хорижий ҳакамлар ишлашади:

Лука Вадилонга (Италия) 

Ишлаган мусобақалари:

-Жаҳон чемпионати-2017 (Германия)

-Европа чемпионати-2021 (Монтенегро) 

-Ҳарбий боксчилар ўртасидаги жаҳон чемпионати-2021 (Россия)  

-Жаҳон чемпионати-2021 (Сербия)



Яков Петерсон (Эстония) 

-Жаҳон чемпионати-2019 (Россия)

-Олимпиада саралаши-2020 (Аргентина)

-Жаҳон чемпионати-2021 (Сербия)



Яшар Чинар (Туркия) 

-Олимпия ўйинлари-2012 (Буюк Британия)

-Жаҳон чемпионати-2017 (Германия)

-Жаҳон чемпионати-2019 (Россия)

-Жаҳон чемпионати-2021 (Сербия)



Эмиль Гурбаналиев (Озарбайжон)

-Аёллар ўртасида ЖЧ-2018 (Ҳиндистон)

-Жаҳон чемпионати-2019 (Россия)

-Олимпиада саралаши-2020 (Сенегал)

-Ёшлар ўртасидаги ЖЧ-2021 (Польша)

-Жаҳон чемпионати-2021 (Сербия)



Дмитрий Лазарев (Украина) 

-Аёллар ўртасида ЖЧ-2018 (Ҳиндистон)

-Жаҳон чемпионати-2017 (Германия)

-Ёшлар ўртасидаги ЖЧ-2021 (Польша)

-Олимпиада саралаши-2020 (Аргентина)



Жамиля Боркоева (Қирғизистон)

-Аёллар ўртасида ЖЧ-2018 (Ҳиндистон)

-Осиё чемпионати-2019 (Таиланд)

-Аёллар ўртасида ЖЧ-2019 (Россия)

-Жаҳон чемпионати-2021 (Сербия)



Мокретари Сидали(Жазоир) 

-Жаҳон чемпионати-2017 (Германия)

-Аёллар ўртасида ЖЧ-2018 (Ҳиндистон)

-Дўстлик ўйинлари-2018 (Австралия)

-Аёллар ўртасида ЖЧ-2019 (Россия)

-Олимпиада саралаши-2020 (Буюк Британия, Франция, Иордания)

-Олимпия ўйинлари-2020 (Токио)



Вильфредо Васкес (Куба)

-Панамерика ўйинлари-2019 (Перу)

-Олимпиада саралаши-2020 (Буюк Британия, Франция)

-Токио-2020 (Япония)


Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг