UZ

Сўнгги янгиликлар

19:12Қозоғистонлик боксчи Шоҳжаҳон Эргашевга жавоб қайтарди 0 18:30Одилхон Камолов "Alash & Mangu" турнирида жанг қилади 0 17:54"Барселона" январь ойида "Челси" футболчисини ижарага олишга тайёр 0 17:09Мунгия — Зон жанги ғолиби Бектемир Мелиқўзиев билан тўқнаш келади 0 16:40Бектемир Мелиқўзиевнинг навбатдаги жанги санаси ва манзили маълум — манба 0 16:27Кудерметова ва Тимофеева Гуанчжоу турнири финалига чиқди 0 15:15Сауль Альварес тарозига чиқди, бугун чемпионлик жанги! 0 14:44Дунёнинг энг яхши мураббийи номига номзодлардан бири овоз бериш якунларига кўра бирорта ҳам очко тўплай олмади 0 14:13Уч нафар эркин курашчимиз жой олган RAF рейтинги янгиланди 0 13:42Раҳмонов жамоасидагилар собиқ UFC чемпиони билан бўладиган жангга изоҳ беришди 0 13:11Александр Волков: "Жон Жонс энг буюк, лекин мен уни мағлуб эта оламан" 0 12:40"Арсенал" етакчиси "Бавария"га ўтиши мумкин 0 11:59Терма жамоамизнинг сўнгги гуруҳи Жаҳон чемпионатига йўл олди 0 11:28WTA 500. Раҳимова ва дунёнинг 23-ракеткаси ўртасида финал тақдири ҳал бўлди 0 10:47Суперлига. Бугун яна учта учрашув бор 0

24 фев 09:48
Янгиликлар

Дзюдо

Ўзбекистон Дюссельдорфда 120 давлат орасида УЧИНЧИ бўлди

Хабар берганимиздек, 21-23 февраль кунлари Германиянинг Дюссельдорф шаҳрида дзюдо бўйича "Катта Дубулға" туркумига кирувчи нуфузли турнир бўлиб ўтди.

Йилнинг ҳисоб бўйича иккинчи "Катта Дубулға" мусобақасида сайёрамизнинг 5 қитъаси 120 давлатидан жами 718 (427 эркак, 291 аёл) дзюдочи, улар қаторида 15 нафар ўзбекистонлик полвонлар ҳам турнир медаллари ҳамда Токио-2020 Олимпиадаси йўлидаги муҳим рейтинг очколари учун татамига чиқишди. 

Уч кунлик беллашувлар якунига кўра кутилганидек Япония терма жамоаси медаллар жамғариш бўйича умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади. Дзюдо ватани вакиллари 8 та олтин, 1 та кумуш ва 1 та бронза медали билан якка пешқадам бўлишди. Грузия терма жамоаси 2 та олтин, 1 та кумуш ва 1 та бронза медали билан иккинчи ўринни эгаллади. Агар +100 кг вазнда Гурам Тушишвили олтин медални қўлга киритмаганида, умумжамоа ҳисобидаги иккинчи ўрин Ўзбекистонга насиб этарди.

Давлат Бобонов (-90 кг) ва Муҳаммадкарим Ҳуррамов (-100 кг) томонидан қўлга киритилган 2 олтин медаль Ўзбекистон терма жамоасига кучли учликдан жой олиш имконини берди. Бир нафардан чемпионга эга Франция ва Канада терма жамоалари бешликни якунлаб беришди. Айнан мана шу 5 давлат спортчиларига мусобақанинг олтин медаллари насиб этди. 

Ўн тўртта давлат терма жамоалари камида биттадан кумуш, 22 мамлакат дзюдочилари эса камида битта бронза медалига эга бўлган. Қолган 98 давлат делегациялари ортга медалсиз қайтишган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг